“Ҳалабни 20000 тинч фуқаро ташлаб чиққан”

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Сурия ҳукумат кучлари Ҳалаб шаҳрининг исёнчилар назоратидаги ҳудудларини қўлга киритишга ҳаракат қилар экан, тинч фуқаролар жанглар кечаётган шаҳарни ташлаб қочишга мажбур бўлмоқдалар.

БМТ ва кўмак ташкилотлари тинч фуқароларнинг аҳволи аянчли эканидан огоҳлантирмоқдалар.

Қизил Хоч ташкилоти тахмин қилишича, охирги уч кунда 20 мингча одам исёнчилар назоратидаги ҳудудлардан қочиб чиққанлар ёки Сурия ҳукумат кучлари назоратидаги ҳудудга ўтганлар.

"Одамлар ҳар хил йўналишда шаҳардан чиқишга ҳаракат қилишмоқда. Шу боис уларнинг аниқ сонини айтиш имконсиз. Қочқинларнинг сони яқин кунларда янада кўпайиши мумкин", дейишади Қизил Хоч ходимлари.

Франция Ҳалабдаги вазият боис БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисига чақирган.

30 ноябр куни Хавфсизлик Кенгаши йиғилишни режалаган.

Россия ҳаво ҳужумлари дастагида ҳукумат кучлари Ҳалабнинг шарқий қисмида илгарилар экан, олдин исёнчилар назоратида бўлган ҳудуднинг учдан бир қисми Президент Башар ал-Ассадга содиқ қўшинлар қўл остига ўтган.

Суриянинг тижорат маркази бўлган Ҳалабда урушдан олдин 650 мингча истиқомат қилган.

Охирги йилларда Ҳалаб исёнчилар назорати остида қолди.

Қамалдаги шаҳарда 275 мингча тинч фуқаро бўлган, деб кўрилади.

Сўнгги кунлардаги бомбардимонларда ҳам ўнлаб тинч фуқаролар ҳалок бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар