ЮНЕСКО эътироф этган ғаввос момолар

Жежу оролидаги ҳеньё момолар Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK.COM

БМТнинг маърифат, илм-фан ва маърифат жамғармаси -ЮНЕСКО Жанубий Кореянинг ҳеньё аёллари маданиятини Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритди.

Ҳеньёнинг маъноси денгиз аёлини англатади.

Бундан уч асрча олдин Жанубий Кореянинг Жежу оролида матриархал жамият юзага келган, аёллар денгиз тубига шўнғиб, ов қилиб оилаларини боққанлар.

Ҳеньёлар сувга шўнғишдан олдин қўшиқ куйлайдилар.

Эллик йил муқаддам Жежу оролида ғаввос аёлларнинг сони 30 минг атрофида эди.

Бугун уларнинг сони тўрт ярим мингга тушиб қолган.

Бу аёлларнинг ўртача ёши олтмишдан ортган, улар орасида сув остига шўнғиш билан пул топаётган саксон ёшли бувилар ҳам бор.

Женжу оролидан тайёрлаган видеолавҳамизни BBCUZBEKнинг YouTubeдаги каналида томоша қилинг

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.