Борис Жонсон Саудийларни қоралади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Жонсоннинг гаплари Британия ҳукуматини ноқулай аҳволга қўяди

Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Британиянинг иттифоқчиси бўлмиш Саудия Арабистонини Яқин Шарқда "прокси урушлар" олиб боришда айблаган.

Гардиан газетаси чоп қилган видеода Жонсон сиёсатчилар ўз сиёсий манфаатлари йўлида "динни бузиб ва таҳқирлаб" амал қилишлари ҳақида гапиради.

Унинг айтишича, Саудия Арабистони ва Эрон минтақада кучли етакчилар бўлмагани учун бошқаларни "қўғирчоқдек" бошқарадилар.

Ташқи Ишлар вазирлиги билдиришича, Саудия Арабистони Британиянинг иттифоқчиси ва расмий Лондон унинг амалларини қўллаб-қувватлайди.

Ўтган ҳафта ёзиб олинган видеода Жонсон, жумладан, шундай дейди: "Шундай сиёсатчилар борки, улар бир диннинг турли оқимларини бузиб ва таҳқирлаб ўз сиёсий мақсадлари йўлида фойдаланадилар".

"Бу бутун минтақадаги энг йирик сиёсий муаммолардан бири. Мен учун бу фожеали, шунинг учун бу ҳудудда прокси урушлар бўлаяпти, чунки ўша мамлакатларнинг ўзида кучли раҳбарият йўқ", - дейди у.

Римда ўтган Мед 2 анжуманида гапирган вазир, хусусан, шундай дейди: "Сунний ёки шиа, ёки яна қандайдир гуруҳлар оша бошқа томонга ўз қўлини чўзадиган аҳамиятли шахслар, аёллар ё эркаклар йўқ".

"Шунинг учун ҳам, саудийлар, Эрон, (бошқа мамлакатларга) кириб келиб, прокси урушларга ўйнаяптилар", - деб айтган у.

Би-би-сининг дипломатик мухбири Жеймс Ландейлга кўра, Жонсоннинг бу каби баёнотлари сирқиб чиққани "ташқи ишлар вазири учун ноқулай ва уятли бўлади".

"Яна бир бор Жонсоннинг гаплари шов-шувга сабаб бўляпти, ва яна бир бор унинг дипломатлари бунга изоҳ беришга мажбур бўлаяптилар", - деди у.

Видеонинг чоп этилиши Бош Вазир Тереза Мейнинг Форс кўрфазига ташрифига тўғри келди. Бош вазир Мей ташрифи давомида Саудия Арабистони, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Баҳрайн ва Уммон раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

Аммо, Бош вазирнинг ўз ташрифи чоғида қилган баёнотлари унинг ташқи ишлар вазири баёнотларидан кескин фарқ қилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг