Ҳалабдаги жангларда тинч аҳоли жабр чекмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Қочадиган жой қолмади

БМТ ва Қизил Хоч жамияти Ҳалабдаги жанглар якунига етиб қолар экан, тинч аҳолини ҳимоя қилишга чақирган.

Халқаро Қизил Хоч жамиятига кўра, тинч аҳоли қочиб, жон сақлайдиган жой қолмаган.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун "тинч аҳолига қарши зўравонликлар ҳақида хабарлардан" ўз хавотирларини изҳор этган.

Минглаб одамлар исёнкорлар назорати остида бўлган кичик минтақаларда қолиб кетишган.

Айни ҳудудларга ҳукумат қўшинлари илгарилар экан, ҳарбий учоқлар томонидан қақшатқич бомбарбимон қилинмоқда.

Айрим фуқаролар бомбардимондан жон сақлайдиган жой йўқлиги ҳақида хабарлар йўллашмоқда.

"Оқ каскалилар" ва яна учта ёрдам гуруҳларига кўра, одамлар ўз ҳаётларидан хавотирда. Улар тинч аҳоли учун хавфсиз ўтиш йўлакчаси яратилиши керак дейишмоқда.

Сурия телевизиони эса Ҳалаб ғарбидаги минтақада одамларнинг ҳукумат муваффақиятини байрам қилишаётганини кўрсатган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар