БМТ: Ассадпараст кучлар 82 тинч фуқарони отиб ташлаган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption БМТ:Ассадпараст кучлар 82 тинч фуқарони отиб ташлаган

Суриянинг ҳукуматга лойиқ кучлари шарқий Ҳалабга кириб, болалар ва аёллар дохил 82 кишини отиб ўлдиришган.

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хабар қилмоқда.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича агентлигига кўра, Башар ал Ассад кучлари 82 нафар тинч фуқарони шарқий Ҳалабнинг тўрт минтақасида отиб ташлаганига доир аниқ маълумотлар бор.

Сўнгги тўрт йил давомида шаҳарни эгаллаб турган исёнкорлар батамом мағлуб бўлиш арафасида.

Минглаб одамлар ҳукумат қўшинларидан қочишга жой тополмай қолишган.

Қақшатқич бомбардимон давом этмоқда.

БМТ ва Қизил Хоч жамияти Сурия ҳамда Ассаднинг иттифоқчиси Россияга мурожаат қилиб, тинч аҳолини минтақадан хавфсиз жойга кўчиришга рухсат беришларини талаб қилган.

БМТ воизига кўра, "кўчалар жасадларга тўлиб кетган".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар