Антарктика музликлари эриши суратлари қайд этилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи NASA
Image caption 2011 йилда олинган суратда Қарағай ороли дарз кетгани кўринади

Сунъий йўлдош туширган янги ва узоқ муддатли видео Ғарбий Антарктикада бўлаётган ўзгаришларнинг кўлами ва тезлигини намойиш қилди.

Олимлар камида 25 йил давомида қилинган кузатувларни қўшиб мазкур минтақадаги йирик музликлар баландлиги йилига 7 метрга қисқараётганини аниқлашди.

Сателлит кўрсаткичлари, шунингдек, музликлар эриши ирмоқларнинг ҳам узайишига сабаб бўлганини кўрсатади.

Бу музликлар эриб Амундсен денгизига қуйилади ва глобал океанлар сатҳи кўтарилишига катта ҳисса қўшади.

Уларнинг номлари: Қарағай орол (Pine Island), Туэйтс (Thwaites), Папа (Pope), Смит (Smith) ва Колер (Kohler).

Ҳозирда улар биргаликда океанга 120-140 миллиард тонна муз ташлаяптилар. Бу миқдор глобал сувларни йилига 0.34-0.40ммга кўтаришга қодир, бу умумжаҳон суратлардан 10% кўп дегани.

Музликларнинг қисқариши охирги ўн йилликларда Антарктика атрофида қайд этилган илиқ денгиз сувларининг оқибати бўлиши мумкин.

"Музликлар тезлашар эканлар, улар ўз тезлиги учун ўз ичларидан кўпроқ музни ишлатишга мажбур бўладилар. Бу дегани улар озиб, бўйларини йўқотадилар. Биз буни самодан қайд қиляпмиз", - Британиянинг Қутбни кузатиш маркази олими Доктор Ҳанн Конрад.

Доктор Конрад тақдим этаётган кузатувлар 1992 йилдан бери бугунгача Европа ва Америка фазо агентликлари томонидан бошқарилган бешта сунъий йўлдошлардан олинган кузатувларни илк марта уйғунлаштирмоқда.

Олимларга кўра, Антарктиканинг бу қисмидаги музликлар эришини тўхтатишга энди кеч бўлиши мумкин ва уларнинг бари келгуси асрларда қулайдилар.

Аммо айни дамда музликларнинг эриши турлича юз беряпти - мисол учун Қарағай ороли тўхтовсиз ва тез суратларда эриётган бўлса, Туэйтс эриши қандайдир муддатга тўхтаб, кейин яна авж олади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар