Берлин бозорига ҳужумда қурбонлар бор

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Берлин

Берлиндаги Янги йил (Исо Мавлуди) бозорига юк машинаси билан бостириб кирилиши оқибатида камида тўққиз киши қурбон бўлган.

Полицияга кўра, айни амал атайдан уюштирилган ҳужумдир.

Ҳодиса рўй берган жойдан олинган видеотасвирларда бозор расталарининг вайрон бўлгани, ярадор инсонларнинг ерда ётгани намоён бўлади.

Германия матбуотига кўра, ҳайдовчи қочиб қолган.

Breitscheidplatz мавзесидаги бозор Kurfuerstendamm савдо марказига яқин.

Berliner Morgenpost мухбири бозордаги манзарани "даҳшатли" деб тасвирлаган.

Полиция қурбонлар ва жабрланганларнинг яқинлари учун махсус учрашув жойи ташкил қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар