Туркиядаги портлашда 13 аскар ҳалок бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Туркиянинг марказий Қайсари шаҳрида ҳарбийларни олиб бораёган автобус портлатиб юборилган.

Туркия армиясининг билдиришича, 13 нафар аскар ҳалок бўлган, яна 48 киши яраланган.

Қурбонлар орасида тинч фуқаролар ҳам бўлиши мумкин.

Турк матбуоти хабарларига кўра, портлаш ҳарбийлар ўтирган автобус бомба ўрнатилган автоулов ёнидан ўтаётганда юз берган.

Ҳодиса маҳаллий университет яқинида содир бўлган.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон портлашда Курдистон ишчилар партияси - ПКК бўлгинчиларини айблаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Эрдўғон портлашда курд бўлгинчиларини айблаган

Туркия телеканалларида намойиш этилган тасвирлардан автобус буткул вайрон бўлганини кўриш мумкин.

Охирги ойларда Туркиянинг йирик шаҳарларида қатор портлашлар юз берган.

Бир ҳафта аввал Истанбулда содир бўлган икки портлашда 40 ортиқ инсон ҳалок бўлган эди.

Ҳужум учун масъулиятни "Озод Курдистон қирғийлари" радикал гуруҳи ўз зиммасига олган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг