БМТ Ҳалабга кузатувчиларни юборадими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Ҳалабда минглаб одамлар қамалда қолишмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилот якшанба куни Суриянинг Ҳалаб шаҳрига кузатувчиларни юбориш масаласи борасида овоз берадилар.

Франция халқаро расмийлар эвакуация жараёнини кузатишлари ва оддий фуқаролар ҳимояси борасида ҳисобот беришлари кераклигини айтди.

Ҳалабнинг кўплаб яшовчилари ўта совуқ об-ҳаво шароитларида Ҳалаб шаҳрида қолиб кетмоқдалар ва қутқарувга муҳтожлар.

Оддий одамларни шаҳардан олиб чиқиш режалари жума куни барбод бўлди, аммо якшанба куни эрталаб янги келишувга эришилган.

"Биз Ҳалаб шаҳридан одамларни эвакуация қилишни қайта бошлашга тайёрланаяпмиз, умид қиламиз, якшанба тонгида", - деб айтган Халқаро Қизил Хоч воизи Элоди Шиндлер.

Сурияга Ёрдам хайрия ташкилоти раиси Мунир Ҳакимий ўз ходимлари қутқарилган одамларни қабул қилиб олиш учун Сурия-Туркия чегарасида турганларини айтди.

"Биз келишув яна қайта тадбиқ этилишини кутаяпмиз. Бугун тонгда эшитганим, олти соат аввал келишувга эришилибди, шундай экан жамоамиз тайёрланаяпти", - деди у.

Аммо, хавотирларга кўра, Сурияга кузатувчиларни киритиш масаласи овозга қўйилганда, унга Сурия президентининг иттифоқчиси Россия вето қўйиши мумкин.

Суриядаги можаро 2011 йилда бошланганидан бери Москва олтита резолюцияга тўсиқ қўйган.

Жума куни Франция Ҳалабдаги инсонпарварлик вазиятидан ўта хавотирда экани айтиб, резолюция матнини тарқатди.

Пайшанба куни вақтинчалик келишувга эришилганда, камида 6 минг одам автобуслар каравонида Ҳалабдан олиб чиқилди, аммо бир кун ўтиб эвакуация тўхтатилди.

Охирги ҳафталарда қамал остидаги Ҳалабнинг тобора кўп қисмларини ҳукумат қўшинлари эгаллаб олишмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар