Самолёт ҳалокатида омон қолган футболчи гапирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Алан Рушел - тирик қолган олти кишидан бири

Ўтган ой Колумбияда ерга қулаган самолётда омон қолган бразилиялик футболчи фожеадан олдинги лаҳзалар ҳақида гапириб берди.

"Шапекоэнсе" жамоасининг ўйинчиси Алан Рушелнинг айтишича, у аввалига самолётнинг орқа ўриндиқларида бўлган, бироқ фожеадан бир неча дақиқа аввал унинг жамоадоши уни олдинроқда ўтиришга чақирган.

Рушел ҳозирда бўйин жароҳати туфайли тиббий муолажа оляпти, аммо яна футбол ўйнашига умид қилади.

У фожеа қандай юз берганини эслай олмаслигини айтади.

Омон қолган ўйинчи фожеада нобуд бўлган жамоадошларининг оилаларини бориб кўришга ваъда берди.

Колумбиянинг Медейин шаҳри яқинидаги тоғларга қулаган самолёт ичида фақат олти киши омон қолган, 71 киши эса ҳалок бўлган.

Рушелни ўз ёнида ўтиришга таклиф қилган дарвозабон Жаксон Фолман ҳам омон қолган.

Рушелнинг айтишича, аввалига самолётнинг орқа қисмида ҳамма журналистлар бирга ўтириши учун ўз ўриндиғини бўшатгиси келмаган.

"Жойимни ўзгартиргим келмаганди, лекин кейин Фолманни кўрдим ва у мени ўз ёнида ўтиришга ундади", - дейди у.

"Нега мен бу ҳодисада тирик қолганимни фақат Худо изоҳлай олади. У мени ўз қўлига олиб, яшаш учун иккинчи шансни берди" - дея қўшимча қилди у.

Самолёт қолдиқларидан ёқилғи топилмагани туфайли мазкур парвоз учувчиси ёқилғисиз узоқ масофага учишга уринишда айбланди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар