Иркутскда лосьон ичиб ўлганлар сони ошди

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Шишада маҳсулот таркиби нотўғри кўрсатилган

Россияда ювиниш учун сотиладиган суюқликни ичиш оқибатида ҳалок бўлганлар сони, маҳаллий матбуотга кўра, 49дан 58га чиққан.

Аҳволи оғир бўлиб қолаётган яна 37 кишининг ҳаётини сақлаб қолиш учун шифокорлар курашишда давом этишаяпти.

Россия тергов қўмитасига кўра, дўлана атири билан тайёрланадиган ўта заҳарли суюқлик ванна қилиш учун сотилади, аммо уни спиртли ичимлик сифатида истеъмол қилишган.

Унинг таркибида инсонни кўр қилишга қодир заҳарли метанол мавжуд.

"Сибирское время" газетаси Иркутск шаҳрида юз берган мазкур заҳарланиш ҳолатини "Россиянинг замонавий тарихидаги энг ёмон ҳол" дея тасвирлади.

Соғлиқни сақлаш вазири Олег Ярошенко тиббий муолажа олаётганларнинг деярли ярмининг аҳволи ўта оғир экани ва уларнинг омон қолишига кўзи етмаётганини билдирди.

Қурбонлар орасида бир шифокор ва бир боғча тарбиячиси ҳам бор. Нобуд бўлганларнинг аксари уйларида топилганлар, чунки тез ёрдам чақиришга уларда етарли вақт бўлмаган.

Аксар қурбонларнинг ёши 35 ва 50 орасида экани айтилади.

33 ёшли омон қолган киши лосьонни жуда кам миқдорда истеъмол қилгани, аммо эртасига кўр бўлиб уйғонганини айтган.

Россияда хўжалик маҳсулотларини спиртли ичимликларга арзон муқобил маҳсулот сифатида истеъмол қилиш кенг тарқалган.

Одатда лосьонлар шишасида "ичилмасин" деган огоҳлантиришлар бўлади, аммо айтилишича, "Боярышник" лосьонидаги қоғозда маҳсулот таркибида захарли метанол эмас, балки этил спирти борлиги айтилган.

Таҳлилчиларга кўра, 12 миллион россияликлар муқобил спиртли ичимликлар, жумладан атир, антифриз ва деразани тозалаш учун сотиладиган суюқликларни ичишади. Охирги икки йил ичида ўрнатилган Ғарб санкциялари эса вазиятни янада ёмонлаштирган.

Полиция "Боярышник" лосьони ишлаб чиқарилган ноқонуний корхонани фош қилган ва унинг эгаларини ҳибсга олган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар