ИШИДга қўшилишга уринган рус қиз узр сўради

Фото муаллифлик ҳуқуқи Ria Novosti
Image caption Варвара Караулова қилмишидан афсусда

Исломий Давлат жангари гуруҳига қўшилишни истаган Москва Давлат Университетининг собиқ талабаси Варвара Караулова ўз қилмишини "ўсмир ғалаёни" дея тасвирлади.

У, шунингдек, ўз оиласи ва хавфсизлик кучларидан кечирим сўради.

"Менда ўсмирлик ғалаёни бўлган. Одатда бу одамларда 14-15 ёшида бўлади, менда эса 19 ёшимда бўлди... Мен хато қилганимни англаб етдим ва, ўйлайманки, бу хатоим учун тўла жазоимни олдим", - деди Караулова Москва округининг ҳарбий судида ўтаётган суд ишида берилган охирги сўзи ўрнида.

У ИДга қўшилиш учун ҳеч қандай тайёргарликдан ўтмаганини урғулади.

Караулованинг айтишича, у ИДнинг Саматов фамилияли аъзосини севиб қолган, лекин, бу севги "оғриқли ва номақбул" бўлган.

Суд ўз ҳукмини 22 декабрда ўқийди.

8 декабрь куни давлат прокурори айбланувчини беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ва 150 минг рубль (2400 доллар) миқдорида жарима солишни сўради.

Давлат айбловчиларига кўра, Караулова ИДга қўшилиш нималигини англаган, Сурияга ўтиш учун Туркияга борган ва бу йўлда ҳатто "ўз оиласи ва севимли ити"ни тарк этган.

Айбланувчининг адвокатлари ҳакамларни Караулованинг айбсизлигига ишонтиришга уриндилар.

Караулова 2015 йилда Туркияда ушланиб, Россияга депортация қилинганди. МГУ уни талабалар сафидан чиқарган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар