Суриялик твиттерчи қиз Эрдўғон билан учрашди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Бана Алабед урушлардан чарчаганини ёзарди

Қамал остидаги Ҳалабдан ўз твитлари билан машҳур бўлган етти ёшли суриялик қиз Бана Алабед Анқарада Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон билан учрашди.

Ҳалаб устидан уруш авжига чиққанида Бананинг онаси Эрдўғондан Ҳалабга келиб уларга ёрдам беришини сўраганди.

Қизалоқ ўзининг Твиттердаги аккаунтида президент саройида олинган суратини чоп қилди.

Суратлардан бирида Бана ва унинг укаси Эрдўғоннинг тиззаларида ўтиришибди, катталар эса президентнинг орқасида турибдилар.

Бана Алабед ва унинг оиласи Ҳалаб шарқидан эвакуация қилинишлари ортидан Эрдўғоннинг махсус элчиси уларни Туркияга олиб келган.

Сентябрда Башар ал-Ассаднинг қўшинлари Россия қўллаб-қувватлови билан исёнчилар назорати остидаги мавзеларни ишғол қила бошлаганида Бана Твиттерда ёза бошлаган.

Бана ўз атрофидаги воқеаларни инглиз тилида тасвирлаган. Унга ўқитувчи онаси ёрдам берган.

Декабрь бошида Бананинг твитлари тўхтаб қолганида, у ва унинг оиласи борасида халқаро хавотирлар юзага келганди.

Бу ҳафта уларнинг омон экани ва эвакуация қилингани борасида хабарлар чиқди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар