Болливудда гап: 'Амир Темур исмини қўйиб, хато қилишган...'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ҳозир Ҳиндистондаги аксарият Twitter фойдаланувчилари худди ана шундай иддао билан Болливуд юлдузлари Саиф Али Хон ва Карина Капурни танқидлар тиғига тутишмоқда.

(Видеолавҳани BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг )

Агар, уларнинг шикоятларига қулоқ тутилса, юлдуз жуфтлик илк фарзандларига Амир Темурнинг исмини қўйиб, хато қилишган.

Бу каби танқидчиларнинг наздларида, тарихга буюк саркарда ва соҳибқирон сифатида киритилган Амир Темур Ҳиндистонни забт этаркан, 14-асрда минглаб ҳиндистонликларни ўлдирган.

Аммо яқинда ота-она бўлган Болливуд юлдузларининг мухлислари ҳам жим туришмаган.

Темур бор-йўғи ( "темир маънисини англатувчи") исм эканини айтиб, уларга қарши жавоб беришга ҳаракат қилишган.

Саиф Али Хон ва Карина Капур 20 декабрь куни ўзларининг ўғил фарзандли бўлганликларини ҳаммага маълум қилишган.

"Ўғиллари Темур Али Хон Патауди дунёга келганига оид ажойиб хабарни бошқалар билан бўлишишдан жуда мамнун эканликлари"ни билдиришганди.

Ҳиндистонлик интернет фойдланувчиларининг Twitter даги даҳанаки жанглари эса, қизигандан қизиб бормоқда.

Сиз ҳам томоша қилинг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.