Путин:"Биз қуролланиш пойгасини бошламаймиз"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Путин Россияни ҳар қандай "тажовузкор куч"дан қудратли деб билади

Президент Владимир Путин "Россия ҳар қандай тажовузкор кучдан кўра қудратлироқдир", деб айтган.

Чунки Путинга кўра, Россия ўзининг ядровий ракеталари ва бошқа ҳарбий кучларини замонавийлаштирган.

Шунингдек, Россия президенти АҚШнинг Аксилбаллестик ракеталар бўйича келишувдан чиқишига тўхталар экан, бу билан Вашингтон "янги ядровий қуроллар пойгаси учун замин ҳозирлади", деб айтган.

Айни келишув 1972 йилда АҚШ ва СССР ўртасида имзоланганди.

Путин бу масалаларга ўзининг йиллик матбуот анжуманида тўхталган.

"Биз ўзимизнинг ракета кучларимизни такомиллаштириш учун қаттиқ меҳнат қилганимиз сир эмас", деб айтган у.

Путиннинг айтишича, АҚШ Аксилбаллестик ракеталар келишувини тарк этганидан кейин "Россия ўзининг жанговор тизимини такомиллаштиришига тўғри келган".

"Кимдир яна қуролланиш пойгасини бошласа, билингки, бу биз эмас. Биз кучимиз етмаган қуролланиш пойгаси учун маблағ сарфламаймиз".

Россия президенти Доналд Трамнинг АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонишига ҳам тўхталган.

Путин АҚШ президенти Обама томонидан Россия сайлов тарғиботи мобайнида Демократик партия компютерларига ҳакерлик ҳужуми уюштирди деган айбловларини рад этган.

"Мен аввал ҳам айтган эдим...Мағлуб томон доим четдан айбдор қидиради. Улар муаммони ўз ораларидан излашса тўғрироқ бўлар эди".

Конгрессдаги сайловда ҳам демократларнинг ютқизганига ишора қилар экан, "бу ҳам менинг ишимми", деб киноя қилган.

Путин муқаддам Доналд Трампга мақтовлар ёғдирган, АҚШнинг янги президенти ҳам Россия раҳбарига эҳтиромларини изҳор қилганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар