Машҳур қўшиқчи Жорж Майкл вафот этди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Машҳур қўшиқчи Жорж Майкл вафот этди

Ўз қўшиқлари билан миллионлаб инсонларнинг юрагига кириб борган қўшиқчи Жорж Майкл 53 ёшида оламдан ўтган.

Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида Wham! гуруҳи билан шуҳрат қозонган Жорж Майкл кейинроқ яккахон қўшиқчи сифатида обрў қозонди.

Қўшиқчининг менежерига кўра, Жорж Майкл юрак хуружидан вафот этган.

Миллионлаб оддий мухлислар қатори бошқа санъат юлдузлари ҳам ўз таъзияларини изҳор этишмоқда.

"Мен даҳшатдаман. Ўзимнинг суюкли дўстимдан, дилкаш, бағрикенг ва олий бир санъаткордан айрилдим", деб ёзган ўзининг Instagram саҳифасида Сэр Элтон Жон.

Қўшиқчининг оиласига кўра, Жорж Майкл Исо Алайҳисалом мавлудида оламдан ўтган.

"Улкан қайғу билан ўз ўғлимиз, биродаримиз ва дўстимиз Жоржнинг ўз уйида, Исо мавлуди куни сокинлик билан оламдан ўтди", дейилади унинг оиласи томонидан берилган баёнотда.

Жорж Майклнинг энг машҳур қўшиқларидан бири ҳам "Last Christmas" ёки "Сўнгги мавлуд деб аталар эди.

2011 йилда қўшиқчи оғир зотилжам касаллиги билан оғриган эди.

Ўшанда у ўлим билан юзма-юз келганини айтганди.

1963 йилда Лондонда таваллуд топган, асли келиб чиқиши юнон бўлган Жорж Майкл уч карра "Гремми" мукофотига сазовор топилганди.

Унинг сўнгги Symphonica албоми 2014 йилда чиқарилганди.

Сўнгги йиллар Жорж Майк бир неча бор турфа можаролар марказида қолди.

Унинг гиёҳванд моддаларга ружу қўйгани ҳақида ёзилди.

Наркотик таъсири остида машинасида ҳалокатга учради, бунинг учун қисқа муддат қамоқда ҳам ўтириб чиққан эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.