Гаровгилар ва йўловчилар Ливия самолётини тарк этишди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Эйрбус А320 самолёти йўналиши ўзгартирилишидан аввал Ливиянинг Сабҳа шаҳридан пойтахти Триполига учаётганди

Ливияда гаровга олинган ва Мальтага келиб қўнган самолёт билан боғлиқ воқеа якун топган.

Учоқни барча йўловчилар, гаровгирлар ва экипаж аъзолари тарк этган.

Аввалроқ, Мальта Бош вазири Африқия Эйрлайнс ҳаво йўлларининг самолётида экипажнинг баъзи аъзолари қолганини айтганди..

Эйрбус А320 самолёти йўналиши ўзгартирилишидан аввал Ливиянинг Сабҳа шаҳридан пойтахти Триполига учаётганди.

Ишонилишича, унда 118 киши учаётганди.

Мальта Бош вазири Жозеф Мускат мамлакат хавфсизлик қўшинлари аэропортда ҳушёр ҳолатга келтирилганини билдирганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг