Ту-154 учоғи 'қора қутиси' топилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Нобуд бўлганлар жасадларини қидириш давом этмоқда

Россия расмийларига кўра, ҳалокатга учраган Ту-154 ҳарбий самолётининг "қора қутиси" топилган.

Якшанба куни Россиянинг бортида 92 киши бўлган ҳарбий-транспорт самолёти Қора денгизга қулаб тушган эди.

Ҳалокат Сочи шаҳри яқинидаги Адлер аэропортидан кўкка кўтарилганидан кўп ўтмай юз берган.

Мудофаа вазирлиги Суриянинг Латакия шаҳрига парвоз қилган Ту-154 да аскарлар, Александров номидаги Россия қуролли кучлари ансамбли 64 нафар аъзоси ҳамда 9 нафар журналист бўлганини билдирган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Александров номидаги қуролли кучлари ансамблининг Москвадаги биноси ташқарисида марҳумлар хотираси ёд этилмоқда

Мақсад Суриядаги Россия қўшинларига концерт бериш бўлган.

Нобуд бўлганлар жасадларини қидириш давом этмоқда. Сешанба куни тарқалган норасмий хабарда ҳозирга қадар 16 инсоннинг жасади қолдиқлари топилгани айтилганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.