Ту-154 қулашига "қанот клапанлари сабаб бўлган"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP/Getti Images
Image caption Ғаввослар денгиз тубидан самолёт қолдиқларини чиқаришмоқда

Қора денгизга қулаган Россия самолётининг қора қутисидаги ёзувлардан аён бўлишича, фалокатга самолёт қанотлари клапанлари сабаб бўлган. Бу ҳақида Россия матбуоти хабар тарқатди.

Терговга яқин манбанинг Интерфаксга айтишича, қанотларга самолётни ҳавога кўтариш учун ёрдам берадиган клапанлар бир вақтда, яъни бараварига очилмаган.

Кремлпараст Life news вебсайти ёзишича, клапанлар бир текисда очилмагани туфайли самолёт бир ёққа оғиб қолган ва оқибатда учувчилар назоратни йўқотганлар.

Ёзувларда, жумладан, учувчининг "закрылкалар", яъни қанот клапанлари очилмай қолаётганини айтиб сўкингани, ва ниҳоят "Командир, биз қулаяпмиз!" деган қичқириқлари эшитилади.

Эскирган Ту-154 самолёти кўтарилишидан кўп ўтмай денгизга қулаши оқибатида 92 йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўлишди.

Ҳаво ҳаракати назоратчилари ва учувчилар орасида аввалроқ бўлган суҳбатнинг ёзувларидан қандайдир техник қийинчиликлар бўлгани аён бўлмаганди.

Қора денгизда қайиқда бўлган Россия Хавфсизлик хизматининг зобити самолёт қулашига гувоҳ бўлган.

Унинг айтишича, Адлер аэропортидан кўтарилган самолёт тезлашиш ўрнига денгиз сатҳи томон пасайишни бошлаган ва ҳудди денгизга қўнишга уринаётгандек кўринган. Зобитга кўра, Ту-154 мотоциклга ўхшаб бурни тепага кўтарилган ва орқа ғилдиракларида ҳаракат қилаётгандек кўринган. Оқибатда унинг думи сувга тегиб кетиб узилган, самолёт сўнгра сувга қулаб, тез орада чўккан.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар