Мудофаа вазирлиги: Ту-154 бортида 'портлаш бўлмаган'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Россиянинг якшанба куни Қора денгизга қулаб тушган Ту-154 ҳарбий-транспорт самолёти бортида портлаш бўлмаган.

Россия мудофаа вазирлиги мулозимларига кўра, бу самолёт биринчи "қора қути"сининг таҳлилидан сўнг аён бўлмоқда.

Айни пайтда террорчилик амали билан боғлиқ фараз буткул истисно қилинмаяпти, лекин асосий фараз сифатида кўрилаётгани йўқ.

"Биринчи ёзув дастгоҳининг дастлабки таҳлилидан сўнг, биз самоёлт бортида портлаш бўлмаган, деган хулосага келдик",- деб айтган Москвадаги матбуот анжуманида Россия қуролли кучлари авиацияси хавфсизлик хизматининг раҳбари Сергеё Байнетов.

Соколовнинг айтишича, Ту-154 ҳалокати бўйича расмий фараз Қора денгиздан топилган ҳар икки "қора қути"даги маълумотлар тўлиқ ўрганиб чиқилганидан сўнг эълон қилинади.

Якшанба куни Россиянинг бортида 92 киши бўлган ҳарбий-транспорт самолёти Қора денгизга қулаб тушган эди.

Ҳалокат эрта соатларда самолёт Сочи шаҳри яқинидаги Адлер аэропортидан кўкка кўтарилганидан кўп ўтмай юз берган.

Суриянинг Латакия шаҳрига парвоз қилган Ту-154 да аскарлар, Александров номидаги Россия қуролли кучлари ансамбли 64 нафар аъзоси ҳамда 9 нафар журналистлар бўлган.

Россия матбуотининг терговга яқин манбаларга таяниб ёзишича, Ту-154 ҳалокатига самолёт қанотлари клапанлар бирваракайига очилмагани сабаб бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг