Россия ўз дипломатлари АҚШдан қувилишидан ғазабда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси ва Сан-Францискодаги консуллигидаги 35 дипломат "персона нон грата" деб эълон қилинди

Вашингтон АҚШ президентлик сайловларига аралашишда айблаб 35 Россия дипломатини мамлакатдан чиқариб юборар экан, Россия бунга жавобан амал кўришга ваъда берди.

Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 35 Америка дипломатини Россиядан чиқариб юбориш бўйича Кремлга тавсия берганини айтди.

Президент Владимир Путин воизининг айтишича, Кремлнинг жавоби АҚШни "жуда ноқулай" аҳволга солиб қўяди.

Россия АҚШ сайловлари олдидан хакерлик ҳужумларини уюштирганини рад этди ва Америка чораларини "асоссиз" деб тасвирлади.

АҚШ пайшанба куни қуйидаги чораларни кўрди:

  • Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси ва Сан-Францискодаги консуллигидаги 35 дипломат "персона нон грата" деб эълон қилинди ва АҚШни ўз оилалари билан 72 соат ичида тарк этишлари буюрилди.
  • Россия махфий кучлари Нью-Йорк ва Мэрилендда фойдаланган икки идора ёпилади.
  • Тўққизта идора ва шахслар, хусусан икки Россия хавфсизлик агентликлари - ГРУ ва ФСБга қарши санкциялар киритилди.

Президент Барак Обама Россия ҳукумати Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтоннинг сайловолди кампаниясига кибер-ҳужумлар қилгани борасидаги иддаолар манзарасида чора кўришга ваъда берганди.

Клинтон кампанияси раҳбари ва Демократик Миллий Қўмита серверларидан ўғирланган электрон мактублар Викиликс вебсайтида чоп қилинганди.

Москва қайта чора кўришини очиқ баён қилди.

Совуқ уруш услубида қасддан чора кўрилиши муқаррар. Бу дегани Россия ҳам шунча сонли америкалик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориши мумкин.

Аммо, Москва биладики, уч ҳафтадан сўнг Президент Обама Оқ Уйни бўшатади.

Американинг янги президенти Доналд Трамп Москва билан алоқаларни яхшилашга чақирган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар