Бағдодда икки портлаш юз берди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Гувоҳларга кўра, бозордаги портлашларнинг аксар қурбонлари шиа мусулмонлар бўлишган

Ироқ пойтахти Бағдодда юз берган икки портлашда камида 28 киши ҳалок бўлди. Ҳужум учун масъулиятни ўзини Исломий Давлат деб атайдиган жангари гуруҳ ўз бўйнига олди.

Портлашлар бирин-кетин одамларга гавжум ал-Синак бозорида юз берди. 50дан ошиқ киши жароҳатланган.

Полициянинг билдиришича, йўл четига ўрнатилган бомба аввалига машина эҳтиёт қисмлари сотилувчи дўкон ёнида портлаган, сўнгра бу жойга йиғилган оломон орасида ҳудкуш ҳужумчи ўзини портлатган.

Бағдодда ҳужумлар тез-тез юз беради. Асосан шиа мавзелари нишонга олинади.

ИД баёнот чиқариб ўзини икки жангчиси ҳудкушлик камзули билан портлашларни амалга оширганини эълон қилди.

Жиҳодчи гуруҳ Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида армиянинг сиқуви остида қолган.

Гувоҳларга кўра, бозордаги портлашларнинг аксар қурбонлари шиа мусулмонлар бўлишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар