Бразилиядаги Греция элчисини "хотини ўлдиртирган"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Франсуа Амиридис 15 йилдан бери элчи билан яшарди

Бразилия полициясининг билдиришича, мамлакатдаги Греция элчисини унинг хотини билан ишқий алоқада бўлган маҳаллий полициячи ўлдирган.

Душанба куни бедарак кетган элчи Кириакос Амиридиснинг ёниб кетган жасади пайшанба куни Рио де Жанейро ташқарисида топилганди.

Полицияга кўра, элчининг асли бразиялик рафиқаси Франсуа Амиридис қотилликни ўз машъуқи билан уюштирган.

Полициячи Сержио Гомес Морейоа Фильо элчини бўғиб ўлдирганини тан олгани айтилади.

40 ёшли Амиридис хоним, 29 ёшли полициячи Морейра ва унинг амакиваччаси Эдуардо Мело ҳибсга олинганлар.

Эдуард Мело унга атроф-теваракни кузатиб туриши учун 25 минг доллар тўланганини билдирди.

Уч гумондор полиция томонидан сўроқ қилинган ва яна 30 кун ҳибсда қолишлари айтилади.

Терговчи Эваристо Магальеснинг айтишича, элчининг аёли аввалига қотилликка алоқадорлигини рад қилган, лекин бошқа муқобил йўли йўқлигини кўргач, Морейра унинг эрини ўлдирганини айтган.

Морейра элчи билан унинг хотинига қарши зўравонлик қилгани туфайли муштлашгани ва ўзини мудофаа қилаётганида ўлдириб қўйганини айтган, бироқ полиция бу версияни қабул қилмади.

Унинг амакиваччаси фитна қандай уюштирилгани ва жасад қандай яширилгани борасида полицияга тўла маълумот берган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг