Истанбулдаги ҳужум учун масъулиятни ИД зиммасига олди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

"Исломий давлат" экстремистик гуруҳи янги йил кечаси Истанбулда 39 кишининг ҳаётига зомин бўлган тунги клубга ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Гуруҳ номидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, "халифалик аскари насронийлар бидъат байрамни қутлаётган клубга ҳужумни амалга оширган".

Истанбулдаги Reina тунги клубидаги ҳужумда 39 киши ҳалок бўлган, 40 одам яраланган, улардан айримларининг аҳоли жиддий.

Ҳужумчи яширинишга муваффақ бўлган, полиция қидирув амалиётларини олиб бормоқда.

Қурбонлар орасида 16 нафар хорижлик, жумладан, Саудия Арабистони, Исроил, Ливан, Иордания, Франция ва Белгия фуқаролари бор.

Аввалроқ Истанбул шаҳар ҳокими Васип Шоҳин ҳалок бўлганлардан бирининг полиция ходими эканини айтганди.

У ҳужумни террорчилик амали деб атаган.

Хабарларга кўра, ҳужум юз берган пайт клуб ичкарисида бир неча юз киши бўлган.

NTV телеканалининг хабар беришича, айрим одамлар ўзларини қутқариш учун ваҳима ичида Босфор бўғозига сакрашган.

Би-би-сининг Истанбулдаги мухбирига кўра, тунги клуб нафақат маҳаллий, балки хорижликлар орасида ҳам машҳур бўлган.

Турк матбуотининг хабарларига кўра, ҳужумчи марказий осиёлик бўлиши мумкин.

Турк полицияси Истанбулнинг Зайтунбурни мавзеъсидаги ўзбек муҳожирлари яшайдиган маҳаллада рейд ўтказгани ҳақида хабарлар олинган.

Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга Истанбулдаги ҳужум юзасидан ҳамдардлик йўллаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг