Ҳиндистон: Янги йилда аёллар таҳқирланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Bangalore Mirror
Image caption Шанба куни ўтган тантаналарда кўплаб аёлларга тегажоқлик қилинган

Бангалордаги Янги йил тантаналарида эркаклар томонидан жинсий таҳқирланган аёлларни "Ғарбона кийинган"и учун айблаган ҳиндистонлик вазир танқидлар остида қолди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, шанба куни ўтган тантаналарда кўплаб аёлларга тегажоқлик қилинган.

Бангалордаги газета тана қисмларини бир гуруҳ эркаклар сиқиб ушлаганидан шикоят қилиб йиғлаётган аёлларнинг суратларини чоп қилди.

Полиция ҳеч қандай шикоят олмагани, аммо хавфсизлик камераларидаги тасмаларни кўриб чиқаётганини билдирган.

Карнатака штатининг ички ишлар вазири Г Парамешвара "Ғарбликларга нафақат онги, балки кийиниши билан тақлид қилаётган ёшлар"ни айблади.

"Бундай ҳолатлар бўлиб туради", - дея қўшимча қилган у.

Вазирнинг сўзлари кўпларни ғазаблантирди.

Аёллар Миллий комиссияси раҳбари Лалита Кумарамангалам Ички ишлар вазири аёллардан кечирим сўраши кераклиги ёки истеъфога чиқиши кераклигини айтган.

Марказий ҳукумат ички ишлар вазирининг муовини Кирен Рижижу ҳам унинг баёнотини "масъулиятсиз" дея тасвирлади.

Шанба кунги тантаналар Бангалорнинг марказий бизнес мавзесида бўлиб ўтган.

Би-би-си мухбирига кўра, у ерга ҳар йилгидан уч марта кўп оломон - 10 минг ё 12 минг атрофида одам йиғилган. 1500 полициячилар эса вазиятни назорат қилишга қийналганлар.

"Ўрта сал очилиб, одамлар полицияга етишишга муваффақ бўлганларида, мен аёллар ўзлари таҳқирланганлари ҳақида полициячига шикоят қилаётганларини кўрдим. Полициячи улардан қайси эркаклар экани ҳақида сўради, лекин аёллар уларни топиб беришолмади. Оломон қутургандек эди. Бир қиз эркаклар орасида қолиб кетиб йиғлаётганди", - деди Би-би-сига сураткаш Ананта Субраманям.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар