Германияда Гитлер асари савдоси қизиган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Нацистлар даврида чоп этилган "Майн Кампф". У Гитлернинг ирқий тоқатсизлиги манифести эди

Германияда бир йил аввал Адолф Гитлернинг "Майн Кампф" китобини чоп этишни бошлаган нашриёт савдо қизиб кетганини билдирди.

Мазкур анти-семитик манифестнинг маҳсус таҳрир этилган вариантининг шу кунгача 85 минг нусхаси сотилган.

"Савдо кўрсаткичларидан ёқа ушлаб қолдик", - дейди ношир Андреас Виршинг.

Виршинг Мюнхендаги Замонавий тарих институти (IfZ) директоридир.

Январь охирида IfZ Гитлер асарининг олтинчи нашрини тақдим этади. Унга олимларнинг танқидий фикрлари илова қилинади.

Нацистлар анъанасидан фарқли ўлароқ, мазкур "Майн Кампф" (Менинг Курашим) китобининг муқовасида Гитлернинг сурати йўқ. Германияда свастика ва бошқа нацист рамзлар ман этилган.

Китоб француз тилида ҳам нашр этилиши кутилмоқда.

Бу мубоҳасали асарнинг чоп этилишини яҳудий гуруҳлар қоралашган.

"Майн Кампф" Гитлер ҳокимият тепасига келишидан саккиз йил аввал - 1925 йилда чоп этилганди.

Унда нацистларнинг ирқчи ғоялари белгиланган. Китобдан илҳомланган нацистлар сўнгра уни ҳаётга тадбиқ этиб, яҳудий ва славянларни қиришган.

Нацистлар Германияси 1945 йилда мағлуб этилганида Иттифоқчи кучлар китоб учун муаллифлик ҳуқуқини Бавария штатига топширгандилар.

Германия қонунларига кўра, муаллифлик ҳуқуқи 70 йил давом этади.

Бавария ҳукумати муаллифлик ҳуқуқига эга бўлса-да, асарни чоп этиш ман этилганди. Аммо, бир йил аввал бу муаллифлик ҳуқуқи муддати ниҳоясига етди.

Виршинг "Ҳаммасига Гитлер айбдор" деган қарашга қарши экани ва асар мактабларда "ақлли" ўқитувчилар томонидан ўқитилиши тарафдори эканини билдирган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар