Италия полицияси қочқинлар ғалаёнини бостирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Қочқинлар марказида шароитлар ёмонлигидан шикоятлар қилинган

Италия полицияси Венеция шаҳри яқинидаги муҳожирлар марказида тартиббузарликлар бостирилганини маълум қилди.

Айтилишича, марказнинг ташқарига чиқа олмай қолган 25 ходимини озод қилишга муваффақ бўлинган.

Италия шимоли-ғарбидаги собиқ ракета базасига жойлаштирилган муҳожирларни қабул қилиш марказидаги ғалаён душанба куни бошланганди.

Ғалаёнга бошпана изловчи аёлнинг ўлими сабаб бўлган.

Қочқинлар унинг ўлимида марказ ходимларини айблашган.

Аёлга узоқ вақт тиббий ёрдам кўрсатилмаганидан норози бўлган муҳожирлар мебелларга ўт қўйганлар.

Аввал ҳам мазкур маркада норозилик намойишлари бўлган.

Унда қочқинлар ёмон шароитларда ушлаб турилганларидан шикоят қилгандилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар