Исроил аскари фаластинлик ўлимида айбдор

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Исроил ҳарбий маҳкамаси маҳаллий аскар Елор Азарияни ярадор фаластинликнинг ўлимида айбдор, деб топган.

Маҳкама ҳимоя томонининг далилларини рад этган.

Азариянинг адвокатлари у фаластинликнинг белида "шаҳид камари" бор, деб ўйлаганини айтишганди.

Фаластинлик бунга қадар Азариянинг хизматдошини пичоқ билан яралаган ва ўзи ҳам ўқ еган.

Аммо ҳакам Азариянинг ҳаракатлари хизматдоши учун қасос амали бўлган, дея ҳисоблаган.

Айбланувчи учун жазони маҳкама кейинроқ тайинлайди.

Исроил матбуотига кўра, маҳкама иши яҳудий аскарлари бундан кейин қандай ҳаракат қилиши ва мамлакатнинг халқаро маҳкамалар билан муносабатида муҳим аҳамият касб этади.

Маҳкама ишига сабаб бўлган ҳодиса 2016 йилнинг мартида юз берган.

Пичоқ билан қуролланган икки фаластинлик икки Исроил аскарига ҳужум қилишган.

Исроил аскарлари эса ўт очиб, бир фаластинликни ўлдирган, иккинчисини эса яралаган.

Яраланган Исроил аскарини текшириш учун келган ҳарбий шифокор Елор Азария ерда ётган фаластинликни кўриб, унга автомат қуролдан ўқ узган.

Фаластинлик ҳодиса жойида ўлган.

Орадан кўп ўтмай, ҳодиса акс этган видеотасвирлар интернетга сизган ва катта-шов-шовга сабаб бўлган.

Чунки Исроил ҳарбийлари аскарлар ўзини "мудофаа қилгани"ни айтишганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.