Беларусь 80 давлат учун визани бекор қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP/Getty Images
Image caption Визасиз тартиб тадбиркорлар, сайёҳлар, жисмоний шахслар сафарларини фаоллаштиришга йўналтирилган

Беларусь президенти 80та давлат фуқароларига мамлакатга визасиз 5 кунга киришга рухсат берувчи фармонга имзо чекди.

Визасиз режим қоидаларига кўра, хорижликлар Минск миллий аэропортидан мамлакатга киришлари керак бўлади.

Фармон Европанинг 39та давлати (Европа Иттифоқининг барча аъзолари), шунингдек, Бразилия, Индонезия, АҚШ, Япония ва бошқа давлатлар фуқароларига тегишлидир.

Ҳужжатда айтилишича, визасиз тартиб тадбиркорлар, сайёҳлар, жисмоний шахслар сафарларини фаоллаштиришга йўналтирилган. У дипломатик, хизмат, махсус ва бошқа расмий сафарларни қопламайди.

Хорижликлар аэропортда паспорт, муайян миқдорда пул, ҳамда қиймати 10 минг евродан кам бўлмаган тиббий суғурта полисини кўрсатишлари керак бўлади.

Фармон чоп этилишидан бир ой ўтиб кучга киради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар