Америка танклари Польшага кирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Америка танклари Польшага кирди

Америка танклари, зирҳли ҳарбий техника ва 3000 дан ортиқ аскарлар Польшага етиб келмоқда.

Американинг НАТОдаги иттифоқчилари тобора "тажовузкор" бўлиб бораётган Россиядан хавотирга тушишар экан, Барак Обама Польшага қўшимча ҳарбий кучларини сафарбар қилишга қарор берган эди.

АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп эса бир неча кундан қасамёд келтиради.

Трамп муқаддам бир неча бор Москва билан алоқаларни тиклаш ниятида эканига ишора қилган эди.

Совуқ уруш тугаганидан бери АҚШ илк бор Европага бу қадар йирик ҳарбий қўшинларини жойлаштирмоқда.

80 дан ортиқ жанговар танклар ва юзлаб ҳарбий техника Германияга етиб келган ва ҳозирда транспорт йўли, ҳамда темир йўллар орқали Шарқий Европага киритилмоқда.

АҚШ қуролли кучлари Болтиқбўйи давлатларида ҳам ҳарбий жанговар машқларни бошлаш арафасидадир.

Буларнинг бари Россиянинг Украинадаги зиддиятга аралашувидан хавотирга тушган НАТОдаги иттифоқчиларни тинчлантириш йўлида Барак Обама ташаббуси билан бошланган амалиётларнинг бир қисми экани айтилади.

Ҳарбий қўшинлар ҳар тўққиз ойда алмаштириб турилади.

Аммо Доналд Трамп президентлиги давомида АҚШнинг айни ҳарбий ҳозирлиги давом этиши ёки этмаслиги масаласи аниқ эмас.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар