18 йил аввал ўғирланган қиз топилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи facebook
Image caption Камия (чапда) Глория Вилямсни ўз онаси деб билган

Флорида штатида 18 йил аввал чақалоқлигида ўғирлаб кетилган қиз Жанубий Каролинадан топилган.

Полиция билдиришича, 1998 йил июлида Жексонвил шаҳридан ўғирланган Камия Мобли янги маълумот ёрдамида топилди.

Уни ўғирлаган 51 ёшли аёл Глория Вилямсга расмий айблов илгари сурилди.

Камия Глория Вилямсни ўз туққан онаси деб ўйлаб у билан яшаб келган.

Бироқ, ДНК синовлари Камия асли кимнинг қизи эканини аниқлади. Унинг ҳақиқий оиласи янгиликни эшитиб бошлари осмонга етганини айтганлар.

Камиянинг соғлиги яхши экани, у "мен оддий 18 яшар қизман" деб айтгани хабар қилинади.

Полиция шу кунгача унинг ўғирланишига боғлиқ деб билинган 2500 маълумотни олган, аммо ўтган йили @MissingKids (Ўғирланган болалар) вебсайтига берилган маълумот ниҳоят муваффақиятли бўлди.

Камияни туғилишидан атиги саккиз соат ўтиб Университет тиббий марказида ўзини ҳамшира дея тақдим қилган аёл ўғирлаган.

Сохта ҳамшира Камиянинг онаси Шанарага чақалоқнинг иссиғи чиққани ва текширувга муҳтож эканини айтиб палатадан олиб чиққан ва ғойиб бўлган.

Шанара боласини қидира бошлаганида матбуот бу ҳодисани кенг ёритганди.

Полициянинг айтишича, Камия энди вояга етгани учун асл ота-онаси билан боғланиш ё боғланмасликни ўзи ҳал қилиши керак.

"Тасаввур қилинг у бу маълумотни қандай ҳазм қилишини... У нимадир бўлганини сезган. Лекин ўғирланганида у энди дунёга келган чақалоқ эди. Бу хабарни ҳазм қилиш учун унга вақт керак..," - деди Жексонвил шерифи Майк Вилямс.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар