Керри одам ўлдирган жойига борди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP / Getty Images
Image caption АҚШ Давлат котиби Жон Керри Въетнам уруши пайти Меконг дарёси соҳилларида жанг қилган.

АҚШнинг муддати тугаётган Давлат котиби Жон Керри Въетнам уруши пайти ўз қуролдошлари билан бирга пистирмага дуч кеган Меконг дарёси бўйига келган.

Бу ерда у 1969 йилги отишмада "душман тарафида" америкаликларга қарши урушган въетнамлик собиқ аскар билан учрашган.

Икки собиқ душман бу сафарги учрашувда дўстона қўл бериб, кўришишган.

Жон Керри собиқ душмани Во Бан Там билан суҳбатда икковлари ҳам тирики эканлигидан мамнунлигини билдирган.

Ҳозир креветка етиштирувчи хўжаликда ишлаётган Во Бан Там ҳозир 70 ёшда.

Лекин у въетнамликлар АҚШ аскарларига пистирма қўйишганини ҳамон эсларкан.

Въетнамлик собиқ аскар, шунингдек, Жон Керри отиб ўлдирган одамнинг кимлигини ҳам биларкан.

1969 йилги пистирма отишмасида Жон Керри уларга ракета отаётган въетнамлик аскарни отиб ўлдирган.

Ўшанда 26 яшар бўлган Жон Керри айни амали учун АҚШ аскарларига жасорати учун бериладиган Кумуш Юлдузни олганди.

Жон Керри орадан қарийб арим аср ўтиб, Меконг бўйидаги жангда Ва Тҳанҳ исмли въетнамлик йигитни отиб ўлдирганини эшитди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Жон Керри ва Во Бан Там - икки собиқ душман бундан олдин 1969 йилги жангда юзма-юз келишган.

Жон Керри узган ўққа учган пайти Ба Тҳанҳ 24 яшар бўлган экан.

Керри ўзи ўлдирган одамнинг исми ё ёшини шу пайтгача билмасди.

"У яхши аскар эди" - дея таржимон орқали Жон Керрига тушинтирган Во Бан Там.

Ҳали 2004 йили муваффақиятсиз тарзда президентлик учун курашган пайтлари унинг танқидчилари "Керри Въетнамда ўспирин болани отиб ўлдирган" деб чиқишганди.

Въетнам урушида иштирок этган Жон Керри кейинчалик аксилуруш фаолига айланади.

Вашингтоннинг юқори мартабали дипломати сифатида эса Въетнам ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни яхшилашга уринди.

"Шиорлар ортида аслида нима яширинлигини таҳлил қилиш ва тушуниш кераклигини англадим" - деб айтган AFP хабар агентлигига гапирган собиқ аскар ва дипломат Жон Керри.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ