Антарктикада уй оласизми?

Антарктика - бугун энг замонавий ва қулай иншоотлар қурилаётган қитъа. Улар, асосан, илмий-тадқиқот марказлари бўлиб, баъзиларида йил бўйи олимлар яшашади.

Ақлни шоширадиган биноларни тиклашдан мақсад - илмий тадқиқот. Бироқ баъзи давлатлар учун бу обрў ва мавқе ҳамдир.

Энг кичик ва арзон бинолар 100 миллион АҚШ долларидан бошланади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Estúdio 41 / Afaconsult
Image caption Бразилиянинг Comandante Ferraz илмий-тадқиқот станцияси 2018 йили мана шу ҳолатида қуриб битказилса, Антарктикадаги энг йирик замонавий мажмуалардан бири бўлади.
Фото муаллифлик ҳуқуқи Estudio 41 Arquitetura
Image caption 2012 йили ўз илмий-тадқиқот маркази ёниб кетгач, Бразилия Хитой мудофаа муҳандисларига катта пул тўлаб, янги станция қурдирмоқда.
Фото муаллифлик ҳуқуқи Estúdio 41/Afaconsult
Image caption Бразилия янги мажмуада ўз олимлари учун қулай шарт-шароит яратмоқда. Мана бу бинонинг тепа қисми яшаш, пастки қисми эса илмий тадқиқотларга мўлжалланган.
Фото муаллифлик ҳуқуқи IMS / bof
Image caption Ҳиндистон ҳам орқада қолмаяпти. Антарктика шимолидаги уммонга қараган янги "Бҳарати" марказида ҳиндлар жанубий қутб сувларидаги ҳаётни ўрганишади.
Фото муаллифлик ҳуқуқи NCAOR
Image caption Ҳиндистон Антарктиканинг жанубий қутб ёғдуси тушиб турадиган нуқтасида ўз доимий марказини бунёд этиш учун аввалдан ишланган 134та махсус контейнерни келтирган ва уларни бириктириб "Бҳарати"ни тиклаган.
Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Жанубий Корея 4 йил олдин қурган Jang Bogo станцияси эса уч қанотли бўлиб, у ўта кучли қор бўронларига дош беради. Пўлат устунларда ўрнатилган бу мажмуада бир вақтнинг ўзида 60 нафар олим яшаб, ишлай олади.
Фото муаллифлик ҳуқуқи Alamy
Image caption Антарктикадаги биринчи доимий аҳоли маскани тошлардан тикланган Омонд Ҳаус бўлиб, уни 1903 йили 33 нафар шотландлиялик олим қурган. Бугун унга Аргентина ҳукумати қараб туради.
Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption АҚШ Давлат Котиби Жон Керри олдинроқ ўтган аср бошида ёғочдан тикланган Shackleton биносига борганди. Илгари имконини топган давлат Антарктикага келиб, ёғоч бино тиклаб, ўз байроғини тиккан. Аммо 1950-йиллар охирларига келиб, айни амалиётга чек қўядиган халқаро қонун қабул қилинади.
Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption АҚШнинг кичик қишлоқдек бўлиб қолган соҳилдаги McMurdo мажмуаси эса ўз вертолёт майдончасига ҳам эга. 1962-1972 йиллар оралиғида ядровий қувват билан ишлаган айни гўша Антарктикадаги энг катта аҳоли маскани саналади. Ёзда бу ерда 1200 одам яшаб, ишлайди.
Фото муаллифлик ҳуқуқи Peter Rejeck, NSF
Image caption Антарктиканинг энг катта "шаҳри" - McMurdo мажмуасида қаҳвахона, кинотеатр ва насроний черкови ҳам бор.
Фото муаллифлик ҳуқуқи British Antarctic Survey
Image caption 1973 йили Британия тиклаган Halley III маркази 10 йилдан кейин ташлаб кетилган. Чунки бу жойга келиш ўта қийин бўлиб, станция ичида ҳаво айланишини таъминлаш ҳам жуда қийин кечган.
Фото муаллифлик ҳуқуқи Michal Krzysztofowicz
Image caption Британия 2013 йили замонавий Halley VI илмий-тадқиқот мажмуасини қуриб битказди. Бу станция муз устида бир жойдан иккинчи жойга кўча олади.
Фото муаллифлик ҳуқуқи James Morris
Image caption Янги Halley VI станцияси барча қулайликларга эга. Ҳар бир ётоқхонанинг ташқарига қараган ўз деразаси бор.
Фото муаллифлик ҳуқуқи Dr Ross Hofmeyr
Image caption Антарктикадаги қор бўронлари муаммосини биринчи бўлиб Жанубий Африка бартараф этган. Бу мамлакат 1997 йили ўзининг янги Sanae IV станцияси биносини пўлат устунлар устида барпо этган. Бўрон турса, қор қуюни станция тагидан ўтиб кетаверади.
Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Германиянинг Neumayer III станцияси ер сатҳидан 6 метр баландда жойлашган. Ёз пайти бу марказда 50 киши, қишда эса 9 киши яшаб, ишлайди.
Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP/Getty
Image caption Антарктикада Италия ва Франция бирга тиклаган Конкордия илмий-тадқиқот марказидан эса Европа Фазо Агентлиги фойдаланиб келади.
Фото муаллифлик ҳуқуқи International Polar Foundation, Rene Robert
Image caption Бельгия 2009 йили қуриб битказган "Малика Елизавета" станцияси қуёш ва шамол энергиясида ишлайди. У - Антарктикадаги энг экологик тоза бино. Бошқа кўплаб бинолар дизель ёқилғиси билан ишлайди.
Фото муаллифлик ҳуқуқи International Polar Foundation, René Robert
Image caption "Малика Елизавета" станциясида ўрнатилган фотовольтли қуёш батареялари электр қуввати ишлаб чиқаради. Улар қорни эритиб, ошхона ва ҳаммом учун сув ҳам иситиб беради.
Фото муаллифлик ҳуқуқи Alamy
Image caption Хитой ҳозир Антарктикада ўзининг тўртинчи илмий-тадқиқот марказини қуришга киришмоқда. Мана бу - Taishan номли янги марказ макети.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viberда - телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг