Исломий Давлат ўз ҳудудининг чорагини йўқотди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Ироқ ҳукумати қўшинлари жорий йилнинг биринчи ярмида Мосулни қайта қўлга киритиши мумкин

Британиядаги IHS Markit таҳлилий марказига кўра, Исломий Давлат жангари гуруҳи 2016 йилда Ироқ ва Сурия ишғол қилган ҳудудларининг бир чорагини қўлдан бой берган.

Мутахассисларга кўра, жиҳодчилар деярли 18 минг квадрат километрга тенг ерларини ташлаб чиқишган.

Ҳозирда уларнинг қўли остида 60,4 минг квадрат километрга тенг ҳудуд қолмоқда.

Демак, уларга кўра, 2016 йилда ИД ўз ҳудудларининг 23 фоизини йўқотган. Бир йил аввал эса бу кўрсаткич 14% эди.

"ИД 2016 йилда мисли кўрилмаган йўқотишларни бошидан кечирди. Хусусан, унинг учун жуда муҳим саналган ҳудудлар қўлдан бой берилди", - дейди IHS Markit таҳлилчиси Колумб Стрэк.

Аммо, ИД ўтган йил декабрида Палмирани яна қайта эгаллаб олишганини таҳлилчи "Ассад кучлари бу вақтда Ҳалаб билан машғул бўлишган"и билан изоҳлайди.

Айни дамда, Стрэкка кўра, Ироқ армияси Мосулнинг шарқий туманларини озод қилишда мунтазам равишда илгарилаб боряпти.

"Бизнинг башоратимизга кўра, Ироқ ҳукумати қўшинлари жорий йилнинг биринчи ярмида Мосулни қайта қўлга киритади", - дейди Стрэк.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар