Олий Маҳкама: 'Брексит' парламент муҳокамасига қўйилиши керак'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Британия Олий Маҳкамаси ҳукумат Европа Иттифоқидан чиқиш жараёнини бошлаш учун парламентнинг розилигини олиши керак, деган қарор чиқарган.

Шу тариқа Олий Маҳкама Лондон Юқори Маҳкамасининг бундан аввалги қарорини асосли, деб топган.

Юқори Маҳкама британ ҳукуматига ОИ дан чиқиш жараёнини бошлаш учун парламент розилиги керак бўлишини айтган эди.

Бундан ташқари, маҳкама қарорига биноан, Буюк Британия Иттифоқдан чиқиш борасида Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландия билан маслаҳатлашиши керак.

Маҳкама қарорида сўз ОИ аъзоларининг Иттифоқдан чиқиш тартибини белгиловчи Лиссабон шартномасининг 50-банди ҳақида бормоқда.

Олий Маҳкамадаги тингловда Британия ОИ дан чиқиши керакми ёки керак эмасми, деган масала кўрилмаган.

Барча томонлар ушбу масала 2016 йилнинг 23 июнидаги умумхалқ референдумида ҳал этилган, деган фикрда якдил.

Референдумда овоз берганларнинг 52 фоизи ОИ дан чиқишни маъқуллаб, овоз берган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.