Ўзбекча ёзилиш - соғлик учун фойдали

Фото муаллифлик ҳуқуқи Eltuz.com
Image caption "Хушхабар! Ўзимиззи ҳожатхона энг зўри экан!"

Сўнгги тадқиқотларга кўра, осиёча ё ўзбекча чўккалаб ҳожат чиқариш соғлик учун фойдали.

Бу борадаги лавҳамизни BBCUzbek YouTube каналида томоша қилинг.

Осиёда кўп қаватли уйларда, Ғарбда эса ҳамма жойда урфга кирган унитазлар соғлик учун зарар экан. Бавосир, ичак учи тугунлари, ич қотиши ва алал оқибатда, уларга боғлиқ бошқа кўплаб касалликлар келиб чиқиши айтилмоқда.

АҚШда ҳозир кўпчилик ўз ҳожатхонасини чўккалашга мослаштирмоқда.

Бироқ Британияда одамлар чўккалаб ўтира олишмагани учун анъанавий унитаздан воз кеча олишмаяпти.

Шифокор Занд Ван Туллекан инглизларни чўккалашга ўргатиш учун, осиёча ҳожатхона фойдаси ва ғарбона унитаз зарарини тушунтиради.

(Eltuz.com расми ишлатилди).

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ