Россия: Дума ‘калтаклаш’ борасида ўз сўзини айтди

Калтаклаш Фото муаллифлик ҳуқуқи PA

Оилада биринчи бор содир этилган калтаклаш ҳолати ортиқ жиноят сифатида кўрилмаслигига оид зиддиятли қонун лойиҳасини кўпчилик овоз билан маъқуллади.

Россия Думаси томонидан якуний - учинчи ўқишда қабул қилинган янги қонун лойиҳаси бу ҳақдаги банднинг мамлакат Жиноят Кодексидан олиб ташланишини англатади.

Россияда амалда бўлган мавжуд қонунчиликка мувофиқ, ўзгалар томонидан содир этилган калтаклаш ҳоллари маъмурий, яқинларингиз тарафидан амалга оширилгани эса, жиноий жавобгарликни кўзда тутади.

Хабарларга кўра, якуний ўқишда бу қонун лойиҳасини ёқлаб 380 депутат овоз берган бўлишса, унга қарши бўлганларининг сони бор-йўғи 3 нафар бўлган, холос.

Зиддиятли қонун лойиҳасининг ўзи эса, Думага ўтган йил кузида аёл сиёсатчи Ольга Баталина бошчилигида "Единая Россия" партиясидан бўлган депутатлар ва яна қатор сенаторлар томонидан киритилган.

Унинг остига яна бир аёл сенатор - Елена Мизулина ҳам ўз имзосини чеккани айтилади.

Янги қонун лойиҳасининг маъқулланишига қарши бўлганлар эса, фақат коммунистлар бўлиб чиқишган, холос.

Кайфият

Россия Думасидаги бу каби кайфият, яъни аксарият депутатларининг нега ёқловчи мавқеъда эканликлари сабаблари эса, ҳозирча ноаён.

Худди шунинг баробарида Россия аҳолисининг сўнгги янгиликка муносабати ҳам шу соатларда имконли эмас.

Бутунроссия Омма Фикрини ўрганиш маркази томонидан яқинда олиб борилган сўров натижаларига таянилса, аксарият россияликлар жисмоний зўравонликни қоралашади.

Аммо биринчи бор қўл кўтарилган ҳолатда кўзда тутилган жиноий жавобгарликнинг юмшатилишига тарафдорлик қилишади...

Агар, сўров натижаларига таянилса, жазо маъмурийсига ўзгартирилсин, деган мавқеъда бўлган россияликларнинг сони қарийб 60 фоизни ташкил этган.

Лекин худди шу манзарада 70 фоиз россиялик калтаклаш ҳолларига тоқат қилмасликларини баён қилишган.

20 фоизга яқини эса, аёл, бола ёки эрга қарши қўл кўтариш мумкин, деган қарашни изҳор этишган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг