'Унутма, ҳар бир қўл телефонида мусулмон ўзбек бор'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Aboutislam.net
Image caption Ал Хоразмий даҳосини кўплаб ўзбекистонликлар ҳам чуқур ўрганишмаган.

Би-би-си тайёрлаган "Дунё Тарихи" туркум лавҳаларида бугунги Ўзбекларнинг аждодлари алоҳида ҳурмат билан тилга олинган.

Ал-Хоразмий даҳоси ҳақидаги махсус видеолавҳани Би-би-си Ўзбек Хизмати YouTube каналида томоша қилинг.

Хусусан, мазкур дастурларда ўз даврида бутун Ислом олами олимларига етакчилик қилган Муҳаммад ибн Муса ал-Хоразмий даҳосига аталган лавҳа ҳам ўрин олган.

Муаллиф ва бошловчи - Британиядаги энг донгдор журналистлардан бири Эндрью Марр.

У Ғарбда исми Алгоритм, деб бузиб талаффуз қилинадиган олим ёки ал-Хоразмий бўлмаса, компьютер ё қўл телефонлари кашф этилмас эди, деб тан олади.

"Ҳар гал қўлингга мобил телефонингни олганда, унутма!" - хитоб қилади атоқли журналист.

"Ҳар бир қўл телефони ичида мусулмон Ўзбек бор".

Бу алломанинг исми эса - Муҳаммад ибн Муса ал-Хоразмий.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ