Трампнинг Британия сафари чеклови парламентга оширилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи PA
Image caption Бош вазир Тереза Мей Трампнинг Британияга сафари ҳақида Вашингтонга сафари чоғида гапирган

Президент Трампнинг Буюк Британияга давлат сафари билан келишига қарши бошланган петицияга шу пайтгача бир миллиондан ошиқ одам имзо чеккан.

Петиция Британия парламенти аъзолари ўртасида сешанба куни муҳокама этилиши кутилади.

Трампнинг мусулмон давлатларидан муҳожирларни АҚШга киритмаслик тўғрисидаги фармони туфайли петицияга имзо чекканлар сони кескин ошди.

Петицияда қуйидаги талаб илгари сурилган:

"Доналд Трампга АҚШ ҳукумати раҳбари сифатида Британияга кириш рухсат берилиши керак, аммо у Давлат сафари учун таклиф этилмаслиги керак, чунки бу Қиролича ҳазрати олияларини уятга қўяди".

Давлат сафари Қиролича таклифномаси асосида амалга оширилади ва давлат раҳбарларининг оддий сафарларидан фарқ қилади. Қиролича йилига одатда бир ё икки давлат раҳбарини қабул қилади.

Бош вазир Тереза Мей Трампнинг Британияга сафари ҳақида Вашингтонга сафари чоғида гапирган. Унинг идораси чиқарган баёнотга кўра, Мей хоним Трампнинг фармонига қўшилмайди, аммо АҚШ биалн ҳамкорлик қилишни муҳим деб билади.

Мухолиф Лейбористлар партияси раҳбари Жереми Корбин бош вазирдан мазкур сафарни кечиктиришни сўраган.

Петициянинг ташаббускори Лидс шаҳрида яшовчи юрист Грейем Гест мазкур амали билан Трампни "диққат маркази"га қўйишни истаганини айтди.

"Давлат сафари Трампга ўз президентлигини янада қонунийлаштиришга ёрдам беради, ва у Қиролича билан тушган суратларидан қайта сайланиш йўлида фойдаланади", - деди у.

Букингем саройи мазкур можаро бўйича шарҳ беришдан бош тортди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар