Бир долларга ҳам уйланса бўларкан

Image caption Тўйда на либос, на гуллар ё на торт бор эди

Тўй қилишга пул топа олмаган кениялик жуфтлик 1 долларлик маросим учун ижтимоий тармоқларда олқишларга сазовор бўлишди.

27 ёшли Вилсон ва 24 ёшли Анн Матура оддийгина жинси шим, футболка ва кроссовкаларда никоҳдан ўтдилар.

Уларнинг қўлларидаги икки ялтироқ пўлат ҳалқа 1 долларга тушган.

Икковлон 2016 йилда тўй қилиш учун зарур бўлган 300 долларни йиға олмай икки марта тўйларини кечиктиришга мажбур бўлганлар.

Бу йил улар сарф-харажатларсиз бошларини қовуштиришга қарор қилишган.

Расмий никоҳ харажатларини черков қоплашга рози бўлган.

Ижтимоий тармоқларда фикр билдирганлар жуфтликни олқишлаб, тўй базмлари тобора қимматлашиб бораётганидан шикоят қилдилар.

Вилсон ва Анн уч йил аввал танишганлар, аммо дўстлари ва қариндошларидан пул сўраб ҳам тўй учун етарли молияни йиға олишмаган.

Вилсоннинг Би-би-сига айтишича, унинг акаси тўй қилмасдан Анн билан яшашни таклиф қилган.

Аммо, мева сотувчи Вилсон ва Анн насроний бўлганлари учун, черковнинг оқ фотиҳасидан ўтгандан кейингина оила қуришни исташган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар