Украина шарқидаги жангда 10 одам ўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи EVN
Image caption Тасдиқланмаган хабарларга кўра, икки оддий фуқаро ҳам жангларда ҳалок бўлганлар

Украина шарқида охирги ҳафталарда энг қақшатқич деб кўрилаётган жангларда 10дан ошиқ одам ҳалок бўлди.

Фронт чизиғидаги Авдеевка шаҳрида Украина армияси ва россияпараст исёнчилар тўқнашиши оқибатида етти украин аскари ўлган.

Ўтган ой икки томон ўртасида жангларни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш ҳаракати бўлганди.

Исёнчиларнинг Грек лақабли қўмондони ва яна икки исёнчи жангчи ҳам бугунги жангда нобуд бўлишган.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, икки оддий фуқаро ҳам жангларда ҳалок бўлганлар.

Маҳаллий манбалар исёнчилар назоратидаги Макеевка шаҳрида бир аёл ўлганини айтишмоқда.

2014 йилда Россиянинг Қримни қўшиб олиши ва россияпараст исёнчиларнинг жанги авж олганидан бери 9700дан ошиқ одам нобуд бўлган.

2015 йил февралида оташкесимга эришилганди, аммо у бир неча бор бузилган. Охирги тинчлик келишувига 23 декабрда эришилганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар