Бағдод деворида расмлар

Али Абдураҳмон олийгоҳдаги ўқишини битирар экан, Бағдоддаги ўзи яшайдиган мавзени кўркамлаштириш истаги пайдо бўлди.

Дастлаб 100 га яқин талаба билан ўзлари яшайдиган талабалар шаҳарчаси деворларини графитти билан "безаб" чиқишди.

Кулранг бетон деворлардаги ўзгаришни кўриб, шаҳарнинг асосий кўчалари бўйлаб деворларга ҳам расм чизишни бошлашди.

Мамлакатда кечган уруш ва давом этаётган портлашлар Бағдод сиймосини мутлақо ўзгартириб юборганди. Ҳукумат хавфсизлик чораларини кўра бошлади ва шаҳар бир-биридан деворлар билан ажратилган мавзелар мажмуасига айланиб қолди.

Бир вақтлар ҳаёт жўшган ва меъморий жиҳатдан гўзал бўлган шаҳар ўз жозибасини йўқотди.

Турли рақиб гуруҳлар деворлардан мазҳабий ва сиёсий шиорларни тарғиб қилиш йўлида ҳам фойдалана бошладилар.

Ташлаб кетилган ахлат-чиқиндилар эса чор атрофга бадбўй ҳид тарқатиб, манзарани янада ёмонлаштирарди.

Ўзларини "Умид сиймоси", дея атаган талбалар гуруҳи бу вазиятни ўзгартира бошлади.

Ҳозирда ушбу гуруҳда талабалар дохил 370 киши бор.

Шаҳардаги деворлардан ташқари ҳаваскор рассомлар ҳозирда етимхона, болалар боғчаси ва шифохоналрни ҳам "безамоқдалар".

Алининг айтишича, уларнинг расмлари тинчликни тарғиб этувчи ва зўравонликни қораловчи мужда беради. Шунингдек, сув ва энергияни тежамкорлик билан сарфлаш, жамоа ишлари ҳақида огоҳликни ҳам оширади.

Ҳозирда гуруҳнинг ҳеч қандай молиявий ҳомийлари йўқ. Ҳар бир аъзо ойига 12 доллар атрофида бадал тўлаб, шу маблағга бўёқ ва мўйқаламлар сотиб олишади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг