БМТ Гулбиддин Ҳикматёрни 'қора рўйхати'дан ўчирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Гулбиддин Ҳикматёрнинг аниқ қаерда экани маълум эмас

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти собиқ афғон қўмондони Гулбиддин Ҳикматёрга қарши жазо чораларини бекор қилган ва бу билан ватанига қайтишига йўл очган.

Афғонистон ҳукумати айни таклиф билан ўтган йилнинг сентябрида чиққанди. Ҳукуматга кўра, бу Ҳикматёр ва унинг жангари гуруҳи билан келишувнинг бир қисмидир.

Гулбиддин Ҳикматёр бунинг эвазига Афғонистон конституциясини дастаклаши ва зўравонликлардан воз кечиши керак.

Жаноб Ҳикматёр Шўролар босқинига қарши курашган, аммо кейин тинч фуқароларни нишонга олишда айбланганди.

Собиқ қўмондон Афғонистон бош вазири сифатида ҳам фаолият олиб борган. У раҳбарлигидаги "Ҳизби Исломий" мамлакатдаги иккинчи йирик гуруҳ ҳисобланади.

Гулбиддин Ҳикматёр 1996 йил Толибон қудратга келиши ортидан Кобулни ташлаб чиқишга мажбур бўлган ва 2003 йил АҚШ уни террорчи сифатида қайд этган.

Ҳозир Ҳикматёр жанобларининг қаерда экани номаълум. У Кобулда ҳукумат билан келишув имзолаш маросимида ҳам иштирок этмаган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши сўнгги қароридан сўнг Гулбиддин Ҳикматёрнинг музлатилган банк ҳисоблари қайта очилади ва унинг сафар қилишига чекловлар олиб ташланади.

"Ҳизби Исломий" фирқаси БМТ қарорини олқишлаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар