Трамп: 'Америкада бирор кор-ҳол юз берса, маҳкамалар айбдор'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Президент Доналд Трамп мусулмон давлатлари фуқароларининг АҚШга киришларига тақиққа тўсиқ қўйган ҳакамни танқид қилар экан, "агар бирор кор-ҳол" рўй берса, америкаликлар маҳкамаларни айблаши кераклигини айтган.

Президент Трамп, шунингдек, чегара хизмати расмийларига Қўшма Штатларга кираётганларни "ўта эҳтиёткорлик" билан текширишга буюрган.

Шанба куни Федерал Апелляция маҳкамаси Трамп маъмуриятининг тақиқни қайта кучга киритиш борасидаги аризасини рад қилган.

Бундан олдин Сиэтл маҳкамаси ҳаками Жеймс Робарт аксарият аҳолиси мусулмонлар бўлган 7 давлат фуқароларини АҚШга киритмаслик борасидаги олий фармонга вақтинчалик тўсиқ қўйганди.

Маҳкама ҳукмига биноан Президент фармойиши амалга тадбиқ қилинмайди ва Ироқ, Сурия, Эрон, Ливия, Сомали, Судан ва Яман фуқаролари айни иш тўла маҳкамага кўриб чиқилмагунга қадар Америкага киришларига изн берилади.

Оқ Уй ва фармонни савол остига олаётган икки штатга ўз эътирозларини дастакловчи сабабларни келтиришлари учун душанба кунига қадар муҳлат берилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар