Афғонистон: Тинч аҳоли орасида талофатлар ортди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Афғонистонда тинч аҳоли орасидаги талофатлар сони янги рекорд даражага чиққан. БМТ чиқарган йиллик ҳисоботида айтилишича, ўзини "Исломий Давлат" атовчи гуруҳ жангарилари масъул кўрилган ҳужумларда жабрланганлар ўн маротаба ортган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, 2016 йил тинч аҳоли вакилларидан 3,498 нафари ўлдирилган, 7,920 киши тан жароҳати олган. Бу талофатлар сони 2015 йилдагига қараганда 3% ортганини англатади.

Болалар орасида ҳам нобуд бўлган ва яраланганлар чорак баравар кўпдир.

Ҳисоботга кўра, жангарилар ва қўшинлар тинч аҳоли яшовчи минтақаларда тўқнашаётганлари ушбу талофатларнинг асосий сабаби сифатида кўрсатилади.

Хулоса қилинишича, тинч аҳоли орасидан берилаётган талофатларнинг учдан икки қисмига ҳукуматга қарши унсурлар, асосан, Толибон, чорак қисмига ҳукуматпараст кучлар айбланади.

БМТнинг Афғонистондаги миссияси раҳбари Тадамичи Ямамото оддий инсонларнинг ўлими "ўта оғриқли ва олдини олиш мумкин бўлган ҳолатлар" эканини айтган.

"Қуруқликдаги жанглар ва умуман, беқарорлик кучайиши инсон ҳақлари ва халқаро инсонпарварликка оид қонунларнинг қарама-қаршиликка бош қўшган томонлар, хусусан, аксил-ҳукумат кучлар тарафидан ҳурмат қилинмаслиги билан қўшилиб, тинч аҳолини муҳофазаси ўта ёмонлашди", дейди у.

БМТ 2009 йилдан бери Афғонистондаги тинч фуқаролар орасидан берилаётган талофатларни ҳужжатлаштириб келади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг