Франция ядровий заводида портлаш бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Нормандия вилоятидаги мазкур ҳодиса жойига қутқарувчилар сафарбар қилинган

Франциянинг шимолий қирғоқларида жойлашган Фламанвил ядровий заводида портлаш ва ёнғин юз берган. Аммо расмийларга кўра, ядровий заҳарланиш таҳдиди йўқ.

Ouest-France газетасига кўра, заводнинг машиналарни бошқариш хонасида соат 10:00 атрофида юз берган портлашда бир неча одам жароҳат олган бўлиши мумкин.

Нормандия вилоятидаги мазкур ҳодиса жойига қутқарувчилар сафарбар қилинган.

Фламанвилда иккита ядровий реактор бор. Қурилиши давом этаётган учинчи реакторнинг нусхаси Британияда ҳам ўрнатилиши мўлжалланган.

Британияда "Hinkley Point C" дея номланган ядровий завод 2025 йилда электр қувватини ишлаб чиқара бошлаши кутилади.

2015 йилда Фламанвилдаги реактор қурилаётганида уни қуршаб турадиган пўлат қопламада нуқсон топилганди.

Сиқилган сув билан ишловчи янги реакторнинг ўрнатилиши бир неча йилдирки кечикмоқда.

Ядровий қувватга қарши фаоллар мазкур лойиҳага қарши қатор намойишлар ўтказганлар. Октябрда ўтган намойишда камида 2700 фаол қатнашганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар