Шимолий Корея ракета синовини ўтказди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Шимолий Корея қанотли ракета синовини ўтказган.

Бу 2017 йилдаги биринчи синовдир.

Жанубий Корея мудофаа вазирлигининг хабар беришича, ракета Япон денгизи томон 500 километр баландликда 500 километр масофага учган.

Жанубий кореялик ҳарбийларнинг тахминича, бу ўрта радиусдаги "Родон" русумидаги ракета бўлиши мумкин.

Ракета Корея ярим ороли ғарбидаги Пхёнан-Пукто вилоятидан учирилган.

Бу Дональд Трамп АҚШ Президенти этиб сайланганидан буён Пхеняннинг илк ракета синовидир.

Синов Япония Бош вазири Синдзо Абе Қўшма Штатларга ташриф буюрган пайтга тўғри келган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption "Америка Японияни қўллаб-қувватлайди, Япония буюк иттифоқчи, юз фоиз", - деб айтган Президент Трамп.

Вашингтондаги қўшма матбуот анжуманида Трамп ракета синовини қоралаган ва Япония Бош вазирини қўллаб-қувватлаган.

"Америка Японияни қўллаб-қувватлайди, Япония буюк иттифоқчи, юз фоиз", - деб айтган Президент Трамп.

Ўз навбатида Абе Шимолий Кореянинг ракета синовини "қабул қилиб бўлмас" деб атаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг