Швеция ҳижоб ўраган вазирини ҳимоя қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Швеция савдо вазири Ан Линде ўтган ҳафта Эронга борган бизнес делегациясига раҳбарлик қилганида бошига рўмол билан ўраган

Швеция ҳукумати ўз расмийларининг Эронга сафари чоғида ҳижоб ўраганларини ҳимоя қилиб чиқди.

Расмий Стокгольмнинг билдиришича, ҳижоб ўрамаслик Эрон қонунларини бузишни англатган бўларди.

Швеция савдо вазири Ан Линде ўтган ҳафта Эронга борган бизнес делегациясига раҳбарлик қилганида бошига рўмол билан ўраган.

Швеция жаҳондаги энг биринчи "феминист ҳукумат"ига эга эканини айтади.

Эрондаги таниқли аёл ҳуқуқлари фаоллари ва Швеция сиёсатчилари Линде хонимнинг ҳижоб ўраганини қоралаганлар.

Эрон ўз қонунлари билан аёлларнинг ҳуқуқларини поймол этишини даъво қилган Либерал партия раҳбари Ян Бйорклунднинг айтишича, "бу кўриниш феминист ташқи сиёсатни барбод қилади".

Унинг фикрига кўра, Швеция ҳукумати ўз аёл вакиллари рўмол ўрамаслигини талаб қилиши керак эди. Агар, дейди у, Эрон бу талабни қондирмаса, келишувлар учинчи мамлакатда имзоланиши керак эди.

Линде хоним Афтонбладет газетасига гапира туриб Эрон қонунларини бузишни истамаганини айтган.

У фақат эркаклардан ташкил топган делегацияни юборишдан кўра ўзи рўмол ўраб боришни афзал кўрганини билдирди.

Ой бошида Швеция Бош вазирининг ўринбосари Изабелла Ловиннинг ўз аёл ҳамкасблари қуршовида иқлим қонунига имзо чекаётгани акс этган сурат ўзини эркаклар билан қуршаган Доналд Трампни мазах қилаётгани айтилганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар