Трампнинг Россияга алоқадорликда гумонланган маслаҳатчиси истеъфо берди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Майкл Флинн истеъфога чиқди

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Флинн истеъфога чиқди. У Россия элчиси Сергей Кисляк билан декабр ойи охирида алоқага чиққанлиги ҳақидаги ахборотни тўлиқ бермаганлигини тан олди ва Доналд Трампдан бунинг учун узр сўради. Филиннинг ўрнини генерал Жозеф Келлог эгаллади.

Флинн истеъфога чиқиш аризасида Трампнинг инаугурацияси арафасида ҳодисаларнинг тезликда ривожланиши туфайли ва "эҳтиётсизлик билан вице-президент ва бошқаларга Россия элчиси билан бўлган телефон суҳбатига боғлиқ ахборотни тўлиқ" бермаганлигини ёзган.

"Мен президент ва вице-президентдан чин дилдан узр сўрадим, улар узримни қабул қилишди", - дейилади аризада.

Флинн Россиянинг Вашингтондаги элчиси билан декабр ойида гаплашганди. Собиқ ҳарбий қўмондон аввалига суҳбат мавзуси Россияга қўлланилган санкциялар бўлганини рад этди. Унинг ортидан вице-президент ҳам шу каби баёнот билан чиқди. Филинн кейинроқ Оқ уйга санкциялар мавзуси гаплашилган бўлиши мумкинлигини айтди.

Хафвсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи вазифасини Кит Келлог номи билан машҳур Жозеф Кит Келлог бажаради. У олдин АҚШнинг миллий хафвсизлик бўйича Кенгаш аппарати раҳбари лавозимида ишлаган. Армияда 30 йилдан ошиқ ишлаган, Вьетнам, Камбоджа, Панама ва Форс кўрфазида хизмат қилган.

Washington Post газетасининг ёзишича, АҚШ адлия вазирлиги олдинроқ Оқ уйни Филиннинг Россия элчиси Кисляк билан алоқалари борасида огоҳлантирган. Вазирликка кўра, Филинн Россия томонидан шантаж нишони бўлган бўлиши мумкин.

Майкл Флинн ўтган йилнинг декабр ойида телефон орқали элчи Сергей Кисляк билан бир неча маротаба телефон орқали суҳбатлашган.

Ўтган ҳафтагача Флинн ушбу суҳбатлар давомида АҚШ томонидан Россияга Қримни қўшиб олгандан сўнг ва Украина шарқида қуролли тўқнашувлар бошланган вақт ҳамда кейинроқ Америка сиёсий институтларига уюштирилган хакерлар ҳужумидан кейин киритилган санкциялар борасида сўз борганини рад этиб келди.

Бироқ Америка маъмуриятининг ўша вақти ва ҳозир ишлаётган 9 ходими Washington Post га Флин ва Кисляк ўртасидаги суҳбатларда санкция масаласи кўтарилганини айтишган. Газета суҳбатдошларининг таъкидлашича, Флинн ва элчи Кисляков ўртасида алоқалар Америкада 8 ноябрда ўтган президент сайловларига қадар йўлга қўйилган эди.

Washington Post манбаларининг фикрига кўра, декабрдаги суҳбатлардан сўнг элчи Кислякда Россияга нисбатан қўлланилган санкциялар Трамп инаугурациясидан сўнг кўриб чиқилади деган таассурот пайдо бўлган. Мақола чоп қилингандан сўнг, Флиннинг вакили генерал санкциялар борасида суҳбат бўлган ё бўлмаганлигинии "айтолмаса кераклигини" билдирган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков душанба куни журналистларга Флинн ва Кисляк санкцияларни олиш борасида суҳбатлашмаганини айтган.

Флинн ва Кислякнинг беш маротаба телефон орқали суҳбатлашгани ҳақида илк бора Рейтер агентлиги ёзди. Журналистларнинг таъкидлашича, суҳбат 29 декабр Обама маъмурияти Россияга нисбатан янги санкциялар қўллаган куни бўлиб ўтган.

Логан Акти АҚШ фуқароларига, тегишли лавозимни расман эгаллагунга қадар, АҚШ билан келишмовчиликка эга чет эл давлати расмий вакиллари билан музокара олиб боришни тақиқлайди.

Акт 1798 йили қабул қилинган ва ўша йили кучга кирган.

Ушбу қонунни бузиш оғир жиноят ҳисобланади. Бироқ бу вақтга қадар АҚШ тарихида Логан Актини бузиш бўйича ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар