Саудия Арабистони ўзгаришлар бўсағасидами?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Саудия келажагига доир лойиҳада аёлларга ўрин борми?

Саудия Арабистонида ўзгаришлар ҳақида савол берилганда одатда, у ўз вақтида ва ўзига хос равишда бўлади каби жавоблар бериларди.

Бошқа томондан бу жараён кўп вақтга чўзилиши ёки ҳеч қачон бўлмаслиги мумкин, деган фикрлар ҳам янграрди.

Бироқ айни дамда Қиролликда ўзгаришлар муддати ойлар билан ўлчанмоқда.

Саудиядаги мувафаққиятли тадбиркор аёлларидан бири пойтахт Ар Риёдда мен билан тушлик қиларкан, ўзгаришлар яқин ойларда бошланишини айтади.

"Эркак ҳамкасбим билан аёлларнинг машина бошқаришга қўйилган тақиқи шу йилнинг биринчи олти ойлигида тугатилиши ҳақида гаров ўйнадим. У бу нарса йилнинг ярмидан сўнг амалга ошишини айтмоқда. Бироқ энди мен бу нарса шу йил бошида рўй беришини ва 40 ёшдан юқори аёлларга қўлланишини мумкин деб ўйлаяпман"

Бу каби тахминларни Ар-Риёддаги Қироллик доирасида ҳам эшитиш мумкин. Айримлар ҳатто ёш аёлларнинг машина ҳайдашига қўйилган тақиқ ҳам кўпга чўзилмаслигини айтмоқда.

Катта таъсирга эга бўлган, ўта-анаъанадор нуфузли диндорлар ва кўплаб саудияликлар эскича яшаш тарзини сақлаб қолишни истайди. Шу сабабдан ҳам ҳар бир соҳада ўзгаришлар олдингидек жуда секинлик ва эҳтиёткорлик билан амалга ошмоқда.

Дунёнинг энг йирик нефт ишлаб чиқарувчиси бўлмиш Саудия давлати раҳбарлари ва жамиятини шароитдаги кескин ўзгаришлар ушбу жараённи тезлатишга мажбурламоқда.

Бир неча йил один нефт нархининг жаҳон бозорида тушиб кетиши Саудия даромадларини икки баробар камайишига олиб келди. Эндиликда давлат жуда кўплаб соҳаларда мураккаб танловлар ва ўзгаришлар қилиш қаршисида қолди.

Форс кўрфази тадқиқот марказидан Жон Сфакианакис мамлакатнинг 90 фоиз даромади нефт ва газга қарам бўлиб қолганини айтади.

"Давлат иқтисоди ўнлаб йиллар давомида битта моторга қараб қолганди, энди эса моторларни кўпайтириши керак."

Нигоҳ-2030 дея номланган янги йирик режа ўтган йил дабдаба билан эълон қилинди.

Ушбу лойиҳа валиаҳд шаҳзода 31 ёшли Муҳаммад Бин Салмоннинг муҳри билан тасдиқланди. У лойиҳани ишлаб чиқишга катта ҳақ олувчи хорижлик маслаҳатчиларни ёллади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Саудия нефтга қарамликдан қутилишга ҳаракат қилмоқда

Валиаҳд шаҳзода ва унинг атрофидагилар бир кун келиб, ҳатто кўпчилик электр машинага ўтиб кетишидан олдинроқ, нефт қудуқлари қуриб қолишини билишади.

"Нигоҳ - 2030 ва мақсадларимизга эришиш ўта муҳим", - дейди мамлакатдаги қудратли мулозимлардан Нефт вазири Ҳолид ал-Фалиҳ.

Дунёдаги энг йирик ва Саудия давлатига қарашли Aramco ширкати собиқ бош директори ал-Фалиҳ ҳам янги лавозимдаги вазирлик номини ўзгартиришига тўғри келди. Энди у Энергетика, саноат ва табиий заҳиралар вазири.

У барча талабларга жавоб берувчи йирик лойиҳани ҳар бир вазирга уқтиришга ҳаракат қилади.

"Балки биз қўйилган режаларга 2030 йилда эришармиз, айримлари 2025 йилда, баъзилари эса 2030 ва ҳатто 2035 йилда амалга ошар, кўрамиз", - дейди у.

Саудиялик муҳаррир ва ёзувчи Ҳолид Маина фавқулотда бошланган янги масъулиятларга эътибор қаратади.

"Бюрократ вазирлардан тортиб барча хато қилиб қўймаслик учун эҳиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда. Тепадагилар бошқаларга ўрнак бўлиши керак". - дейди у.

Давлат хизматчиларининг маош ва имтиёзлари қисқартирилди. Хусусий сектор ривожланишнинг муҳим воситаси бўлиши кутилмоқда. У ҳозирча тезлашгани йўқ.

Ширкатларнинг бирлашаётганини кузатаётган саудиялик тадбиркор ўзгаришларни кутиб турганини айтади.

"Биз ҳозирча ишчи ёлламаяпмиз. Товарларимиз ҳаққини олишга амин бўлгунга қадар уларни ҳукуматга сотмаяпмиз", - дейди у.

Номини ошкор қилишни истамаган саудиялик мутахассис ҳукумат томонидан эълон қилинган лойиҳага шубҳа билан қарайди.

"Нигоҳ - 2030 ўша йилга бориб ўз мақсадига эришадиган кўринмайди. Лекин камида келажак учун режа бор ва бу сафар унга етиши учун амаллар ҳам қилиняпти."

Бошқа бир таҳлилчининг тахминлари бундан ҳам салбий. Унинг айтишича, мамлакатдаги буйруқбозлик тизими ва ҳаётини ўзгартиришни истамайдиган юқоридагилар ўзгаришлар бўлишига тўсиқ бўлади.

Ушбу режани амалга ошираётган, 81 ёшли қирол Салмоннинг суюкли ўғли валиаҳд шаҳзода ўзгаришлар бўлишига бошқа босимлар ҳам борлигини билади.

Мамлакатдаги учдан икки фоиз аҳолиси 31 ёшли Муҳаммад Бин Салмон билан тенг ёки ундан кичик.

Уларнинг ичидаги юз минглаб йигит-қизлар собиқ қирол Абдуллоҳ таъсис этган грант дастури асосида Ғарбнинг нуфузли олийгоҳларида таълим олиб олган.

Ҳозир улар мамлакатга қайтишган ва иш излашмоқда. Шу билан бирга ҳаттоки кинотеатрлар ҳам тақиқланган маданий муҳитда дам олиш кунлари вақтини қандай ўтказишиш йўлларини ҳам ахтармоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Ресторанда аёллар фақат маҳрамлари билан ўтиришади

Қонун бўйича, аёллар жамоат жойларда овқатланиш маҳали фақат ўз маҳрамлари билан бирга ўтириши мумкин.

Бироқ бир йил олдинги сафарим билан солиштирганда бу борада кичик, лекин сезиларли ўзгаришлар бор.

Пойтахт кўчаларидан ёмонликни олдини олувчи ва яхшиликни тарғиб қилувчи Мутава деб номланган диний миршаблар олинди. Уларнинг устидан ўз ваколатини ошириб юбориш бўйича кўплаб шикоятлар тушгач, валиаҳд шаҳзода шундай қарорга келган.

Ар-Риёднинг бой қатлами ўриндиқлари қулай ва мусиқаси баланд овозда чиқадиган ресторанлар ҳақида тўлқинланиб гапирмоқда.

"Бу ерда аёл ҳайдовчилар ва кинотеатрларни кўришни истаймиз",- дейди Валид ал-Саидан.

"Dune bashing" ташкилоти саудияликларга тўрт ғилдираги ҳам тортадиган машиналарда саҳродаги қумларда машина ҳайдашни таклиф қилади. Ушбу кўнгил очар дастур Саудияда қонунан руҳсат берилган оз сонли спорт турларидан биридир.

Бу саргузаштда ҳам бошқа соҳаларда бўлгани каби фақат эркаклар иштирок этади.

Бироқ мамлакатда янги Бош кўнгилочар давлат ташкилоти иш бошлади. Ушбу ташкилот мутасаддилари мамлакатга айрим кўнгилочар нарсаларни олиб келди. Албатта, бунда ҳам айрим тақиқлар бор, спиртли ичимликлар ва рақсга тушиш мумкин эмас.

"Мақсадим одамларни ҳурсанд қилиш," - дейди ташкилот раҳбари Аҳмад ал-Ҳатиб.

80 тадбирдан иборат тақвим ичидаги нурлар шоуси ва жонли ижроли концертлар каби санъат фестиваллари салбий муносабатга учраб бутун лойиҳани хавф остига қўймаслик учун эҳтиёткорлик билан таёрланган ва амалга оширилади

"Биз фикри очиқроқ бўлган ва шу билан бирга кўпрок анъанадор бўлган қатлам учун ҳам мос нарсалар тақдим қиламиз", - дея сўзларини эҳтиёткорлик билан танлайди ал-Ҳатиб.

Ижтимоий эркинликларнинг берилиши кўпроқ кўнгилочар тадбирлар бўлишини англатмайди.

Саудиядаги сайёҳлик операторининг айтишича, мамлакат фуқаролари томонидан хориждаги дам олишлар учун 70 миллиард риёл сарфланади. У саудияликлар Дубай, Лондонда учгандан кўра, ўз вақти ва пулини мамлакат ичида сарфлашини истайди.

Сиёсий ислоҳотлар, инсон ҳуқуқлари ёки аёллар ҳаётидаги тақиқлар тўрини камайтириш каби масалалар кун тартибида тургани йўқ.

Шу билан бирга мамлакатда бахтли ҳаёт ҳам ниҳоясига етиб бормоқда.

Саудия Арабистонида одамлар ҳар доим арзон ёқилғи, солиқ тўламасдан ва текин сув ва электр ишлатиб яшаб келган.

Энди эса давлат ёрдамлари кесиляпти, янги савдо солиғи жорий қилинмоқда.

Эълон қилинаётган "Фуқаро ҳисоби" дастури камбағал одамларга ёрдам бериши мумкин, бироқ саудияликлар ҳозирданоқ белни маҳкам боғлашларига тўғри келаяпти.

Нефт ва газ соҳасида ишлаган муҳандис Надиа ал-Ҳазза ҳозир Нигоҳ - 2030 лойиҳасида аёлларнинг иштироки борасида ёрдам бермоқда.

"Саудияликлар кўп вақт давомида, жуда катта ёрдам олиб келди," - дейди у.

У ўз тақдимотларини АҚШ собиқ президенти Жон Кеннадининг машҳур сўзлари билан бошлайди: "Давлат менга нима қилиб берди деб эмас, мен давлатга нима қилдим, деб сўранг."

Оддий саудияликлардан янада кўпроқ нарса ва тезроқ қилиш ҳақида сўрашмоқда.

"Биз ғилдираклар устидаги тошбақага ўхшаймиз. 21 аср мажбуриятлари ва маҳаллий талабларга жавоб бериш учун тезюрар йўлдан кетмоқдамиз", - дейди сиёсиётшунос Ҳасан Яссин.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар